Англиянинг Brand Finance компанияси дунёнинг энг қиммат футбол брендлари рейтингини эълон қилди.
Рўйхатнинг биринчи поғонасидан 1,499 миллиард долларга баҳоланган Мадриднинг «Реал» клуби ўрин олди. Иккинчи ўринда «Барселона» (1,487 млрд доллар) жой олган бўлса, учинчи поғонада «Манчестер Юнайтед» (1,327 млрд) қайд этилди.
Дунёнинг энг қиммат футбол брендлари билан танишинг:
1 (1). «Реал» (1,499 миллиард доллар)
2 (2). «Барселона» (1,487 млрд)
3 (3). «Манчестер Юнайтед» (1,327 млрд)
4 (5). «Манчестер Сити» (1,313 млрд)
5 (6). «Бавария» (1,255 млрд)
6 (4). «Ливерпуль» (1,143 млрд)
7 (7). «ПСЖ» (1,042 млрд)
8 (8). «Челси» (904 млн)
9 (9). «Тоттенҳэм» (849 млн)
10 (10). «Арсенал» (792 млн)
Қавс ичида клубларнинг 2020 йилдаги рейтинги келтирилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)