• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тўрт ёшда

    Бугун, 18 май куни «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ташкил топганига 4 йил тўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПФ 5044-сонли фармони билан ташкил этилган жамият қисқа давр мобайнида мамлакат гидроэнергетика тармоғини ривожлантиришда залворли ютуқларга эришди.

    Замонавий тараққиёт йўлини танлаган Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар қаторида миллий иқтисодиётимизнинг муҳим қувват манбаи ҳисобланган гидроэнергетика тармоғи ҳам изчил ривожланмоқда. Таъкидлаш лозимки, замонавий Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган жадал ва кенг кўламли ислоҳотлар қаторида энергетика тармоғининг ажралмас бўғини ҳисобланган гидроэнергетика соҳасида ҳам изчил ислоҳотлар босқичма-босқич олиб борилмоқда. Сўнгги йилларда инвестициявий лойиҳалар асосида янги гидроэлектр станцияларни қуриш, узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган ГЭСларни замон талаблари асосида модернизация қилиш ишлари юқори суръатларда амалга оширилмоқда.

    «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017—2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги 2017 йил 2 майдаги 2947-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг 2020—2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 9 январидаги ПҚ 4563-сон қарорларини ижро этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни изчиллик билан кўпайтириш, иқтисодиёт тармоқлари, республика аҳолисининг электр энергиясига бўлган талабини тўлақонли таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

    Сўнгги тўрт йил мобайнида бир қатор йирик инвестициявий лойиҳалар ҳаётга изчил татбиқ этилди. Соҳада янги ГЭСларни қуриш, мавжуд ГЭСларни модернизация қилиш борасида 30 дан ортиқ инвестициявий лойиҳалар асосида катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда.

    Охирги йиллардаги кўрсаткичларга тўхталсак. 2019 йилда давлат инвестиция дастури доирасида умумий қуввати 25,6 МВт га тенг ва йилига 126 миллион КВт соат электр энергияси ишлаб чиқарадиган 3 та лойиҳа, яъни қуввати 11,4 МВт га тенг бўлган Туябўғиз сув омборида кичик ГЭС қуриш, қуввати 12 МВт га тенг бўлган Катта Фарғона каналида кичик ГЭСлар каскадини қуриш, шунингдек, қуввати 2,2 МВт га тенг бўлган Шаҳрихон ГЭСлар каскади (ГЭС-1) ни модернизация қилиш лойиҳалари амалга оширилиб, тўлиқ фойдаланишга топширилди.

    2020 йилда коронавирус пандемиясининг оғир синовли ва таҳликали шароитларига қарамай, иш фаолиятини оқилона ва барча қоидаларга риоя қилган ҳолда ташкил этилганлиги натижасида, 2020 йилда умумий қуввати 118,3 МВт га тенг бўлган 6 та инвестиция лойиҳалари фойдаланишга топширилди. Хусусан, Оҳангарон дарёсида Қамчиқ кичик ГЭС қурилиши лойиҳаси (лойиҳа қуввати 26,5 МВт), Тўполанг дарёсида Зарчоб кичик ГЭСлар каскади қурилиши лойиҳаси доирасида Зарчоб-1 КГЭС (лойиҳа қуввати 37,4 МВт) қурилиши, Шаҳрихон ГЭСлар каскади УК ЖФК-2 модернизация қилиш лойиҳаси (лойиҳа қуввати 7,05 МВт), Қодирия ГЭСлар каскади УК ГЭС-3 модернизация қилиш лойиҳаси (лойиҳа қуввати 15,34 МВт), Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади УК ГЭС-14 (лойиҳа қуввати 15 МВт) ҳамда Тошкент ГЭСлар каскади УК ГЭС-9 модернизация қилиш лойиҳаси (лойиҳа қуввати 16,6 МВт) якунига етказилди.

    Қисқа муддат ичида жамият томонидан аввалги мавжуд 36 та ГЭС янгидан қурилган йирик, ўрта ҳамда микро ГЭСлар ҳисоби 47 тага етказилиб, мамлакатимизнинг умумий гидроэнергетик қуввати 2 005 МВт ни ташкил этмоқда.

    Жорий 2021 йилда умумий қиймати 1 344,1 миллион доллар бўлган 16 та лойиҳа доирасида, 183,8 миллион доллар инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши кўзда тутилмоқда. Шундан хорижий кредитлар 87,4 миллион доллар, жамият маблағлари 96,4 миллион долларни ташкил қилади.

    Шу ўринда умумий қиймати 175,4 миллион доллар ҳамда лойиҳа қуввати 173,4 МВт бўлган 3 та объект (Зарчоб-2 ва Камолот ГЭСлари қурилиши ҳамда Фарҳод ГЭС модернизацияси) ишга туширилиши кўзда тутилган бўлиб, йилига 673,7 миллион КВт соат электр энергиясини ишлаб чиқариш қуввати, шунингдек, қўшимча 59 та янги иш ўринлари яратилади.

    2021 йилдан эътиборан, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда умумий қиймати 75,3 миллион долларга тенг қуввати 24 МВт бўлган Оқсу дарёсида Рабат ва Чаппасуй ҳамда Тамшуш ГЭСларининг қурилиши бўйича инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши бошланди. Янги микро ва кичик гидроэлектр станцияларни жойлаштиришнинг техник имконияти мавжуд объектлар рўйхатини тузиш ва шакллантириш, кичик сув оқимларидан унумли фойдаланиш мақсадида, микро ГЭСларни қуриш борасида соҳа мутахассислари томонидан асосли таклифлар ўрганиб чиқилди ва уларнинг рўйхати шакллантирилди.

    Шакллантирилган янги лойиҳага кўра, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан 30 га янги микро ГЭСларни қуриш режалаштирилган.

    «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 июлдаги «Ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификациялаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ 3877-сон ҳамда 2020 йил 24 февралдаги «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ 4611-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида жадал ишлар амалга оширилди.

    Жамият республикамизда ишлаб чиқарувчи корхоналар орасида биринчилардан бўлиб Fitch Ratings халқаро кредит рейтингининг «B+» (барқарор) даражасини қўлга киритди.

    Мазкур рейтинг даражаси, «Ўзбекгидроэнерго» АЖни жаҳоннинг машҳур инвесторлар бозорларига аниқ ва равшан бизнес стратегиясига, шаффоф молиявий ҳисоботларига ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга, биринчи ўзбек ишлаб чиқарувчи корхонаси сифатида танитади.

    Жамият томонидан яқин истиқболдаги лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада, 2021 йилда умумий қуввати 993,0 МВт бўлган 16 та, 2022 йилда умумий қуввати 931,2 МВт бўлган 15 та, 2023 йилда умумий қуввати 1 002,2 МВт дан 18 та лойиҳани ишга тушириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Жорий 2021 йилда жамият томонидан ушбу қувватлар ҳажмини 2051 МВт га, 2023 йилда 2306 МВт га, 2025 йилда 2549 МВт га ҳамда 2026 йилга келиб 2946 МВт га етказиш борасида инвестициявий лойиҳалар асосида амалий ишлар олиб борилмоқда.

    2021 йилда тасдиқланган режа асосида 16 та инвестициявий лойиҳалар бўйича қурилиш ва модернизация ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳаларнинг 11 таси янги ГЭСларни қуриш ва қўшимча 587 МВт қувватни яратиш билан боғлиқ бўлса, қолган 5 та лойиҳа амалда фаолият юритаётган 5 та ГЭСни модернизация қилиб, уларнинг мавжуд 364 МВт га тенг ишлаб чиқариш қувватига қўшимча равишда 153 МВт гидроэнергетик қувватни қўшишни назарда тутади. Ушбу лойиҳаларнинг фойдаланишга топширилиши натижасида қўшимча тарзда 381 та янги иш ўринлари яратилади.

    Гидроэнергетика соҳасининг тараққиёти мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини ошириш билан бирга, янги ГЭСлар қурилаётган, модернизация қилинаётган гидротехник иншоотлар жойлашган ҳудудлар аҳолисининг турмуш фаровонлигининг ошишига, ишлаб чиқариш субъектларининг электр қувватлари билан таъминланишига, том маънода, халқимиз фаровонлигини ортишига мустаҳкам замин яратади.

    Бугунги байрамона сана билан «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда мамлакатимизда гидроэнергетика соҳасида фаолият юритаётган барча қадрли юртдошларни муборакбод этамиз. Келгуси фаолиятларида улкан ютуқлар ҳамда муваффақиятлар тилаймиз.

    «Ўзбекгидроэнерго» АЖ матбуот хизмати

    18.05.2021, 16:30   Изоҳ (0)   9137
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Knauf заводи Фарғона водийсида қурилиш материаллари логистикасига бўлган харажатларни камайтиради

    18.05.2021, 12:00

    Manzara турар жой мажмуасида қурилиш ишлари юқори суръатларда давом этмоқда

    18.05.2021, 09:00

    Riverside ТЖМнинг 1-блокида истиқомат қилувчиларга янги хонадонларнинг калити топширилди

    17.05.2021, 15:00

    Юқори даромад келтирадиган бизнесни ривожлантиришда нима учун айнан Alfraganus савдо майдонини танлаш керак?

    17.05.2021, 12:00

    Туркияга саёҳат: Акция тугашига оз қолди!

    17.05.2021, 09:00

    ОКМК: Ўзбекистон металлурглари касб байрамини нишонламоқда

    16.05.2021, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.