Meduza катта чўткадан қўрқмасдан, ўзини қашиб қўйишларига рухсат берган митти каркидоннинг видеоси билан бўлишди.
Видеодан кўриш мумкинки, каркидон боласи ҳеч нарсадан қўрқмай, боши, бўйни ва оёқларини тутиб берган. Ҳатто камера қаршисида чиройли кўриниш учун «курашчилар ҳолати»га кирган. Тўғри, бу узоқ давом этмаган ва тез орада у ўзига қулайроқ ҳолатни эгаллаган.
Тозалаб қўйилган каркидон кўрсатган мардлиги учун бошидан силаб қўйилган.
Изоҳ (0)