Хитойнинг Гуйчжоу провинциясидаги Аньшунь округида истиқомат қилувчи 9 ёшли болалай соч турмагидан норози бўлиб, гўзаллик салонига полицияни чақирди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Таъкидланишича, Хитойнинг Sino Weibo ижтимоий тармоғида болакай сартарошхонадаги кўзгуга қараб, сочларини ушлаган ҳолда йиғлаётгани тасвирланган видео пайдо бўлган.
Аниқланишича, йигитчага янги соч турмаги ёқмаган ва у ҳуқуқ-тартибот ходимларига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Болакайнинг опасини сўзлари кўра, у ўзининг соч турмагига жуда жиддий эътибор беради ва «устанинг номақбул иши натижаси»ни кўргач, жуда хафа бўлган.
Сартарошхона ходимларига нисбатан қандай чора кўрилгани ва болакайнинг ота-онаси ёлғон чақирув учун жавобгарликка тортилган-тортилмагани номаълум, бироқ видео охирида кўриш мумкинки, воқеа жойига полициячилар етиб келган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам йигитнинг янги соч турмагани яхши чиқмаганини ёзиб, уни изоҳларда қўллаб-қувватламоқда.
Изоҳ (0)