Дунё ва Ўзбекистон бўйлаб 17 май куни олинган суратларни намойиш этамиз.

Исроилнинг Герзилия шаҳри қирғоқларидаги дарахт шохида ўтирган, жуфтига балиқ овлаб келган кўктарғоқ. Апрель—май ойлари ушбу қушларнинг жуфтлашиш мавсуми ҳисобланади.

Фото: Legion Media

Ўзбекистон давлат амалий санъат музейида ташкил этилган Open Air шаклидаги жаз мусиқаси кечасида саксофон чалаётган созанда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Исроилнинг «Темир гумбаз» ракетага қарши тизими Ғазо секторидан учирилган ракеталарни ушлаб қолмоқда.

Фото: AFP

Рассом Kaws’нинг навбатдаги иши, баландлиги 42 метр бўлган «Kaws: Holiday» деб номланган ҳаво шари Англиянинг Бристоль шаҳри яқинида парвоз қилмоқда.

Фото: Getty Images

Термиз шаҳрида жойлашган 6-умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлди. Суратдаги ёнаётган мактаб рўпарасида писта чақиб ўтирган эркак ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини тортиб, кўплаб мемларга сабабчи бўлди.

Кадр: Telegram

Бангкокдаги ресторанда алоҳида тушлик қилаётган одамлар. Шаҳарда COVID-19 сабаб жорий қилинган чекловлар юмшатилади.

Фото: EPA

Ирландияда мексикалик Серхио Гузман Red Bull Cliff шўнғиш бўйича мусобақасининг биринчи босқичида 27,5 метрлик платформадан ўзини сувга ташлаяпти.

Фото: Shutterstock

Англиянинг Редрут шаҳридаги Jenn’s Diner кафесида столни тўлдириб ўтирган мижозлар инглизча нонушта қилмоқда. 17 майдан бошлаб Англия коронавирус туфайли жорий қилинган чекловларни юмшатишнинг учинчи босқичини амалга оширди. Унга кўра, хизмат кўрсатиш соҳаси мижозларни бино ичкарисида овқатланиш учун кутиб олиши мумкин.

Фото: Getty Images

Фаластинлик ўт ўчирувчи Исроил артиллерия ўқлари зарбасидан сўнг шимгич (губка) ишлаб чиқарадиган заводда чиққан ёнғинни ўчирмоқчи.

Фото: Reuters

Испаниядаги «Эстадио де ла Керамика» стадионида «Вильярреал» ва «Севилья» жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишидан олдин мезбон жамоа мухлислари коронавирус чекловларига амал қилган ҳолда трибунада ўтирибди.

Фото: Shutterstock

Гулни чанглатаётган асалари. Калифорния штати губернатори Гэвин Ньюсом экологик мақсадлар бўйича рекорд даражада — 11 миллиард долларлик бюджет лойиҳасини эълон қилди. Унга кўра, экинларни чанглатишда муҳим роль ўйнайдиган, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган асаларилар учун махсус яшаш жойларини яратиш кўзда тутилган.

Фото: Getty Images

Ўзбекистон давлат амалий санъат музейида ташкил этилган Open Air шаклидаги жаз мусиқаси кечаси.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Хитойнинг Суцянь шаҳрида ўтказилаётган балиқ ови бўйича халқаро турнир.

Фото: Getty Images

Флорида штатида халқаро гўзаллик танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. «Коинот гўзали—2021» унвонини асл соҳаси инженер-дастурчи бўлган Мексиканинг 26 ёшли вакили Андреа Меса қўлга киритди.

Фото: Getty Images

Ғазога Исроил томонидан ҳаво ҳужуми қилинмоқда.

Фото: EPA

Ўзбекистон давлат амалий санъат музейида ташкил этилган Open Air шаклидаги жаз мусиқаси кечасига ташриф буюрган жонли мусиқа шинавандалари.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Хитойнинг Наньнин шаҳрида ёққан кучли ёмғирдан кейин Асон ишбилармонлик ҳудуди устида кўринган камалак.

Фото: Shutterstock

Сигирлар ва қушлар Индонезиядаги Алуе Лием полигонида Рамазон ҳайити байрамидан кейин йиғилган чиқиндилар билан озиқланмоқда.

Фото: AFP

Америкаликлар Вашингтонгдаги Капитолий тепалигига йиғилиб, фаластинликларни қўллаб-қувватлашларини намойиш этди. Суратда намойишда қатнашаётган аёлнинг кўзойнагида Исроил байроғи марказига нацистларнинг белгиси туширилган плакат акс этмоқда.

Фото: Shutterstock

Сув босган кўчада юрган ҳиндистонлик аёл. Кучли шамол ва ёмғирлар Ҳиндистоннинг ғарбий қирғоғига яқинлашмоқда.

Фото: AP Photo

Тайванда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда, супермаркетда эса маҳсулотлар жуда тез сотилиб кетяпти.

Фото: EPA

Франциянинг Сен Мартен-ла-Плен ёввойи табиат боғининг эгаси Пьер Тивиллон ҳайвонот боғи очилишидан икки кун аввал шимпанзе билан бирга кулиб турибди.

Фото: AFP

Кашмирлик эркак Сринагар чеккасида ҳукумат кучлари ва исёнчи дея гумон қилинганлар ўртасида бўлиб ўтган қуролли тўқнашувдан сўнг бузилган уй ичидан қараб турибди.

Фото: AP Photo

Блэкпулдаги пляжда қумга чизилган катта сурат пайдо бўлди.

Фото: Reuters

Наташа Ҳибберт исмли аёл Лондондаги The Mall савдо марказида Elephant Family Trust томонидан уюштирилган реал ўлчамдаги ёғоч фил ҳайкаллари кўргазмаси билан бирга суратга тушмоқда.

Фото: Reuters

Токио Олимпиадасида велоспорт бўйича эркин услубдаги BMX мусобақасининг синов жараёни.

Фото: AP Photo

Япон рассоми Яёи Кусаманинг Endless Mirror Rooms кўргазмаси 18 май куни Лондондаги Тейт галереясида очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Фото: EPA