• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология миллий тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев 17 май, душанба куни техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология миллий тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистонда саноатни ривожлантириш, маҳсулотлар сифатини ошириш, жаҳон бозорларига чиқиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, мамлакатда мавжуд 30 мингга яқин стандартнинг 19 мингтаси халқаро нормалар билан уйғунлаштирилди ва халқаро стандартлар реестри шакллантирилди.

    Эскирган, бозор иқтисодиёти механизмларига салбий таъсир кўрсатадиган 5 минг 600 та стандарт амалиётдан чиқарилди, 3 минг 500 таси замон талаблари асосида такомиллаштирилди. Халқаро аналогларга мувофиқ қўшимча 26 та техник регламент ишлаб чиқилди.

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи 260 та корхонада Global G.A.P. ҳамда Organic стандартлари асосида сифат тизими жорий этилди ва улар халқаро даражада сертификатлаштирилди.

    32 та тўқимачилик корхонаси Oeko-Tex стандарти асосида сертификатлаштирилди. 21 та корхона Европа Иттифоқида талаб этиладиган «SЕ» маркировкасини тасдиқловчи сертификат олди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Синов лабораториялари модернизация қилиниб, мамлакатга чет эллардан келтирилаётган маҳсулотлар сифати ҳам ўрганиб борилмоқда.

    Шу билан бирга, ишлаб чиқаришда, экспорт ва импорт жараёнларида стандартлар билан боғлиқ яна кўплаб вазифалар бор. Айрим тартиб-таомиллар тадбиркорларга қийинчилик туғдирмоқда.

    Тақдимотда шу масалаларни ҳал этиш, соҳадаги тартибларни такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

    Масалан, бугунги кунда 3 минг 400 турдаги маҳсулотга санитария-эпидемиологик хулоса билан бирга мувофиқлик сертификати ҳам талаб этилмоқда.

    Давлат раҳбари мутасаддиларга санитария-эпидемиологик хулоса олинадиган маҳсулотлар рўйхатини мақбуллаштириш, қўшимча мувофиқлик сертификати талабини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

    Импорт маҳсулотлар синови божхона расмийлаштируви жараёнида амалга оширилиб, бунга 60 кунгача вақт кетмоқда. Шу боис, бу борадаги ҳужжатларни камида 30 кун олдин божхона электрон дастурига жойлаштириш тизимини йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.

    Соҳани такомиллаштиришда жаҳон тажрибасидан фойдаланилмоқда. Жумладан, Европада фақатгина 28 турдаги хавфи юқори бўлган маҳсулот мажбурий сертификатланади, қолган барча турдаги товарлар мувофиқлиги декларациялаш орқали тасдиқланади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тақдимотда шундай тизимни тажриба-синов тариқасида амалиётга киритиш зарурлиги қайд этилди. Дастлабки босқичда 800 га яқин маҳсулот тури бўйича декларациялаш тартиби жорий этилади.

    Халқаро талаблар билан уйғунлашмаган 11 мингта миллий стандарт ўрнига халқаро стандартларни қабул қилиш ҳамда 2023 йилдан барча корхоналарни ушбу стандартларга ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

    «Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги 20 та синов лабораторияси фаолиятини халқаро даражада ташкил этиб, биринчи навбатда озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, электр техникаси, енгил саноат, гигиена ва парфюмерия маҳсулотлари ҳамда қурилиш материалларининг халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолашни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

    Европа Иттифоқининг «GSP+» тизими доирасидаги имтиёзлардан кенг фойдаланиш учун корхоналарга халқаро сертификатлар олишда кўмаклашиш кераклиги қайд этилди.

    Жаҳон савдо ташкилотининг Савдодаги техник тўсиқлар ҳамда Санитария ва фитосанитария чоралари тўғрисидаги битимлари нормаларидан келиб чиқиб, ушбу соҳаларга масъул идораларнинг ваколатларини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевни туғилган куни билан табриклагани, Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил октябрь ойигача қандай халқаро тадбирларда қатнашиши маълум қилингани ҳамда Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган онкология марказидаги қизалоқ Президент мактабига олинадиган бўлди, унинг оиласига уч хонали уй берилгани ҳақида хабар берилганди.

    17.05.2021, 22:59   Изоҳ (0)   13147
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми 18 майдан бир ярим ойга ёпилади

    17.05.2021, 22:46

    «Отабек Сатторийнинг суд ишига ҳокимликнинг алоқаси йўқ». Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Расул Кушербаев сўзларига муносабат билдирди

    17.05.2021, 22:22

    Миралишер Исломов Гематология марказига директор этиб тайинланди

    17.05.2021, 22:10

    Тошкентда қизи ва невараси томонидан калтакланган 87 ёшли онахонга ҳимоя ордери берилди

    17.05.2021, 21:58

    «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати» доирасида таниқли дижейлар чиқиш қилади

    17.05.2021, 21:55

    «Биз эгалламаган фақат битта рейтинг қолди: зўрлаш бўйича юқори рейтинг». Блогер аёллар Ўзбекистонда хотин-қизлар зўрланиши ҳақида

    17.05.2021, 19:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Япония бош вазири ва БМТ бош котиби Нагасаки бўйича нутқда АҚШни тилга олмади

    Дунё | 9 август, 13:15

    Meta 24 ёшли сунъий интеллект мутахассисига 250 млн долларлик маош таклиф қилди

    Лайфстайл | 9 август, 12:45

    Ҳамзат Чимаев: “Агар мен Олимпия чемпионига қарши чиқадиган бўлсам, у мени янчиб ташлайди”

    Спорт | 9 август, 12:35

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли машиналар сони 4,6 млн дан ошди

    Ўзбекистон | 9 август, 12:20

    Норвегияда беш кун озиқ-овқатсиз музликда қолиб кетган америкалик эко-журналист қутқарилди

    Дунё | 9 август, 11:55

    Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков эҳтимолий рақиби ким бўлишини айтди

    Спорт | 9 август, 11:25

    Гренада Буюк Британия қиролига содиқлик қасамёдидан воз кечди

    Дунё | 9 август, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.