• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Чехия президенти Врбетицадаги портлашлар сабабини камомадни яширишга уриниш деб атади. Бош вазир воқеада фақат Россиядан гумон қилинаётганини айтди

    Россия махсус хизматларининг қўли бор, дея гумон қилинаётган 2014 йилда Чехиянинг Врбетица қишлоғидаги ўқ-дорилар омборларида содир бўлган портлашларнинг сабаби камомадни яширишга уриниш бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Чехия президенти Милош Земан ўз интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади Meduza.

    Фото: «Известия»

    Фото: «Известия»

    Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу версия ҳақида унга Чехия адлия вазири Мария Бенешева айтган. Земан Врбетицадаги воқеа сабабининг дастлабки версияси ўқ-дориларни сақлашда бепарволикка йўл қўйилиши эканини эслатиб ўтди. Президент воқеага оид учала тахминнинг ҳеч бирига тарафдорлик қилмаётганини айтди.

    Чехия бош вазири Андрей Бабиш Земаннинг ушбу баёнотига қуйидагича изоҳ берди: «Мен президентга полиция фақат битта версия устида текширув олиб бораётганини айтгандим. 2014 йилдан бери ўтказилган текширув жараёнида ундан кўпроқ тахминларга дуч келинган бўлиши мумкин. Аммо президент нима учун версиялар кўпроқ эканини таъкидлаётганини изоҳлаб беролмайман».

    Земаннинг сўзларини унинг ўзи манба сифатида келтирган Мария Бенешева ҳам рад этди. «Менда полиция Россия Қуролли Кучлари Бош разведка бошқармасининг аралашувидан бошқа версия билан ишлаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ», — деди у журналистларга.

    Аввалроқ Чехия Врбетицадаги портлашлар учун Россиядан 47 миллион доллар товон пули талаб қилмоқчилиги ҳақида хабар берилган.

    Шунингдек, Чехия бош вазири Андрей Бабиш Евроиттифоқ мамлакатлари раҳбариятини Врбетица қишлоғидаги портлашлар ҳақидаги иш бўйича Чехия ҳукумати билан бирдамлик рамзи сифатида ҳеч бўлмаганда бир нафардан Россия дипломатларини чиқариб юборишга чақирган эди.

    Чехия Россияни 2014 йил 17 апрелда Моравиянинг жануби-ғарбий қисмидаги ўқ-дорилар омборида содир бўлган портлашларга алоқадорликда айблаганидан кейин улар ўртасидаги кенг кўламли сиёсий-дипломатик низо пайдо бўлди. Шундан сўнг Прага қиймати 6 миллиард евро бўлган «Дуковани» атом электр станциясининг янги энергия блокини қуриш бўйича тендерда иштирок этиш учун «Росатом» давлат корпорациясининг номзодлар сафидан чиқарилишини эълон қилди.

    Бунинг ортидан Чехия 18 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди. Бунга жавобан Москва ҳам 20 нафар чехиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди.

    17.05.2021, 23:09   Изоҳ (0)   10832
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пашинян Арманистоннинг Озарбайжон билан чегарасидаги вазиятни инқирозли деб атади

    17.05.2021, 21:37

    Newsweek АҚШнинг 60 минг кишилик махфий армияси борлигини маълум қилди

    17.05.2021, 21:22

    Қирғизистон ва Тожикистон икки давлат чегарасида ҳибсга олинган фуқароларни алмашди

    17.05.2021, 20:24

    Билл Гейтс билан ажрашиши ҳақида маълум бўлгач, унинг рафиқаси Мелинда 3 млрд долларлик акцияларга эга бўлди

    17.05.2021, 19:10

    Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 25 млн кишига яқинлашди. Касалланиш даражаси 3 ҳафтадан буён илк бор пасайди

    17.05.2021, 18:35

    Кент маликасида вакцинациядан кейин тромбоз аниқланди, Тайванда пандемия бошидан буён энг кучли чекловлар киритилди, иссиқ об-ҳаво коронавирус тарқалишига қандай т...

    17.05.2021, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.