Тошкентда давлат солиқ инспекцияси ходими 3,5 минг доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ДХХ, шаҳар прокуратураси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод тумани солиқ инспекциясининг катта инспектори МЧЖ вакилидан 3,5 минг доллар олганида ушланган.
Бу пулларга МЧЖда амалга оширилиши режалаштирилаётган камерал текширувда ижобий хулоса берилишини таъминлашни ваъда қилган.
Эслатиб ўтамиз, давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун февраль ойидан буён камерал солиқ текширувлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)