Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Гулчеҳра Эшонқулова турмуш ўртоғи Шароф Шараповни 27 ёшга тўлгани билан табриклади.

Фото: Instagram

АҚШда яшаётган актриса Юлдуз Ҳамидова эгизак қизлари билан коронавирусга қарши эмланди. Актриса ва қизлари Pfizer вакцинасини олди. Улар ҳозирда ўзларини яхши ҳис этмоқда.

Дурдона Қурбонова саҳифасига янги сурат жойлади.

Фото: Instagram

Муниса Ризаеванинг синглиси Карима пойтахтдаги ресторанлардан бирида туғилган кунини дабдабали тарзда нишонлади.

Шоҳруххон ўғли Муҳаммад Юсуф билан сайрга чиқди.

Фото: Instagram

Хиёнат туфайли иккинчи эри билан ҳам ажрашганини айтган Азиза Ёқубова эри билан ярашиб олди.

Ситора Алимжонова афсонавий «Сетора» гуруҳи хонандалари Камила ва Лайло билан суратга тушди.

Фото: Instagram

Абдулла Қурбонов имконияти чекланган болалар шифохонасига эҳсон қилди. Нон ва мевалардан иборат эҳсонни хонанданинг шахсан ўзи болаларга етказди.

Зарина Низомиддинова тўнғич ўғли Темурхоннинг уч ёшлигидаги суратини фолловерларига кўрсатди.

Фото: Instagram

«Божалар» гуруҳи ва Қиличбек Мадалиевнинг «Осмондан қушлар» дуэт қўшиғига ретро услубда клип суратга олинди.

Умид Искандаров отаси ва Улуғбек Қодиров билан тушган суратини саҳифасига жойлаб, олий мақсади отасининг кўзида ғурурни туйиш эканлигини ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова сенаторларга мурожаат қилиб, тўйларга тегинмасликка чақирди.

Манзура «Дайди қизнинг дафтари» сериали учун «Она бўлдим» деб номланган саундтрек куйлади.