Эроннинг биринчи вице президенти Исҳоқ Жаҳонгирий ва Олий суд раиси Иброҳим Раисий 15 май куни навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Эроннинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний

Фото: «Riafan.ru»

Мамлакат аҳолисига қилган мурожаатида Раисий «қудратли Эрон номидан халқ ҳокимияти»ни тузишга, шунингдек, коррупция ва камбағалликка қарши курашишга, инсон ҳуқуқларини ҳимоялашга ва санкцияларни бекор қилиш учун интилишга ваъда берди.

Қонунга мувофиқ, сайловда қатнашиш учун даъвогарларнинг номзоди 5-10 кун ичида Эрон конституциясининг Мудофаа Кенгаши томонидан тасдиқланиши керак. Кенгаш томонидан тасдиқланган номзодлар 26—27 май кунлари эълон қилинади.

Эронда президентлик сайловларини 18 июнда ўтказиш режалаштирилган. Мамлакатнинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний сайлов кампаниясида иштирок эта олмайди, чунки у кетма-кет иккинчи муддат бу лавозимни эгаллаб турибди. Шунингдек, сайлов куни Мутахассислар кенгаши ва шаҳарнинг кенгаш аъзолари сайланади.

Аввалроқ Сурия Олий конституцион суди 26 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш учун уч нафар номзодни рўйхатдан ўтказганди. Улардан бири амалдаги давлат раҳбари Башар Асад бўлди.

Маълумот учун, Сурияда сайловларда иштирок этиш учун 51 нафар номзод ариза топширди. Рўйхатдан ўтиш учун эса энг камида 35 нафар депутатнинг овоз бериши талаб этилади.