• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин МДҲ мамлакатларида рус тилини ўрганиш етарли даражада қўллаб-қувватланмаётганини айтди

    Россия президенти Владимир Путин Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларида рус тилини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлашни буюрди, деб ёзади «ТАСС».

    Фото: rg.ru

    Фото: rg.ru

    Путиннинг сўзларига кўра, МДҲ мамлакатларида рус тилини ўрганишни қўллаб-қувватлаш етарли даражада йўлга қўйилмаган, бу соҳада қўшимча чоралар кўриш керак.

    «Яқин хориждан келадиган ёшлар, иқтидорли ёшлар учун олийгоҳларимизда таҳсил олиш имкониятини яратиш МДҲдаги ҳамкорларимиз билан биргаликда амалга оширадиган ишимизнинг муҳим таркибий қисмидир. Аммо бу борада, биз ушбу мамлакатларда рус тилини ўрганишни қўллаб-қувватлаб, мазкур тилни ривожлантиришга муносиб эътибор қаратишимиз керак», — деди Россия президенти ҳукумат йиғилишида.

    Путин бу борада «бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар етарли эмас»лиги сабабли таълим вазири Сергей Кравсовга қўшимча таклифлар киритишни буюрди. «Бугунги ишлардан кўра кўпроқ ҳаракат қилиш мумкин ва шундай қилиш керак ҳам», — деди Путин.

    Путиннинг сўзларига кўра, у рус тилини ўрганишни қўллаб-қувватлаш масаласини қўшни мамлакатлардаги ҳамкасблари, жумладан 8-9 май кунлари Россияга ишчи ташриф билан келган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан муҳокама қилган. Шунингдек, Путин Сергей Кравсовдан Тожикистондаги ишлар бўйича ҳам тегишли таклифлар беришини сўради.

    Путиннинг сўзларига кўра, ушбу йўналишда фақат минтақа ҳукуматининг саъй-ҳаракатлари камлик қилади. «Бизнинг кўмагимизсиз бу йўналишдаги муаммоларни самарали ҳал қилишнинг иложи йўқ. Уларнинг ҳал қилиниши бизнинг манфаатларимизга тўла мос келади, шунинг учун бу борада фаол иш олиб боришимиз  керак», — деди Путин.

    Эслатиб ўтамиз, март ойида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси рус тилини расмий давлат тили деб тан олди. Тоғли Қорабоғнинг давлат тили арман тили ҳисобланади. Рус тилига эса расмий мақом берилди.

    Шунингдек, Қирғизистонда рус тилининг расмий тил мақоми сақлаб қолинадиган бўлди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатда расмий тиллардан бири, шунингдек, миллатлараро мулоқот тили бўлган рус тилининг мақомини ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши чиқишини маълум қилган. 

    Мавзуга доир: Россияга кетмоқчи бўлган мигрантлар учун рус тили ва тарихидан имтиҳон тартиби ўзгаради

    14.05.2021, 17:30   Изоҳ (0)   26106
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроил Ғазога низо бошидан буён энг йирик ҳужумни амалга оширди. 40 дақиқа ичида самолётлар 150 та нишонни ўққа тутди (видео)

    14.05.2021, 16:40

    Россия президенти Қозондаги тўққиз киши ҳалок бўлган мактаб ўқитувчиларини мукофотлашни таклиф қилди

    14.05.2021, 15:33

    ОАВ: Туркманистон президентининг жияни бюджетдан озиқ-овқат учун ажратилган пулга ўзи учун 3 қаватли уй сотиб олган (фото)

    14.05.2021, 15:31

    Ерга Хеопс пирамидасидан каттароқ астероид яқинлашмоқда

    14.05.2021, 14:53

    АҚШда COVID-19’га қарши эмланган фуқаролар ниқоб тақмаслиги ва масофа сақламаслиги мумкин бўлди

    14.05.2021, 12:31

    ОАВ: Исроил Мисрнинг Ғазо секторидаги ярашув ҳақидаги таклифини рад этди

    14.05.2021, 11:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.