Футбол бўйича Франция Кубогининг 1/2 финал босқичида «ПСЖ» 12 май, чоршанба куни «Монпелье» билан баҳс юритди.
Учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Парижликлар сафида Килиан Мбаппе дублни расмийлаштирган бўлса, «Монпелье»дан Гаэтан Лаборд ва Анди Делор ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. Шундан сўнг жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилди. Серияда эса «ПСЖ» 6:5 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди
Иккинчи финалчи номи 13 май куни бўлиб ўтадиган «Монако» ва «Рюмийи-Валер» ўртасидаги баҳсдан кейин маълум бўлади.
Франция Кубоги
1/2 финал баҳси
12 май, чоршанба
«Монпелье» — «ПСЖ» 2:2
Голлар: 0:1 – 10 Мбаппе, 1:1 – 45 Лаборд, 1:2 – 50 Мбаппе, 2:2 – 83 Делор.Пенальтилар сериясидаги ҳисоб: 5:6
«Монпелье»: Берто, Илтон, Ристич, Конгре, Суке (Мавидиди, 46), Самбия, Ферри (Ле Таллек, 68), Молле (Долли, 86), Саванье, Лаборд, Делор.
«ПСЖ»: Навас, Диалло, Флоренци (Неймар, 86), Баккер, Маркиньос, Паредес, Гуйе (Данилу Перейра, 81), Рафинья (Дракслер, 72), Сарабия (ди Мария, 73), Икарди, Мбаппе (Кин, 82).
Огоҳлантиришлар: Ферри (52), Молле (65), Баккер (89), Саванье (89), Неймар (90).
Изоҳ (0)