• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сталин даврида қурилган 300 га яқин бино фасадини янгиламоқда

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Навоий, Нукус ва Шота Руставели кўчаларидаги 291 та бинонинг фасадини янгиламоқда. Уларнинг айримлари моддий маданий мерос объектлари реестрига киритилган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг коммунал масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Шоҳрух Раҳимжоновга таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди. Лойиҳа Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг топшириғига асосан амалга оширилмоқда.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Шоҳрух Раҳимжоновнинг сўзларига кўра, бинолар фасади таъмирталаб аҳволга келиб қолган. «Сталинка»ларда савдо нуқталари ва офислар очишда алюкобонд каби замонавий материаллардан фойдаланилган. Бу бинонинг меъморий кўринишини бузган, ўзининг архитектуравий аҳамиятини йўқотган. «Қандай бўлганини архивлар орқали кўриб, дастлабки кўринишини қайтаряпмиз», — дейди ҳоким ўринбосари.

    Маълум қилинишича, Навоий кўчасидаги жами 82 та, Нукус кўчасида — 113 та ва Шота Руставели кўчасида 96 та бинонинг фасади янгиланади. Таъмирлаш ишлари шаҳар бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Раҳимжоновнинг таъкидлашича, фасадларни бўяш ишлари уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан амалга оширилиши керак, бироқ уларнинг кўпчилиги бунга қодир эмаслиги ҳисобга олиниб, шаҳар барча харажатларни зиммасига олган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Шоҳрух Раҳимжоновнинг айтишича, кондиционерлар ҳам битта қаторга жойлаштирилган, фасаддан симлар олиб ташланган, бўғотлар янгиланган. Деворлар грунтланган, штукатурка, шпаклёвка қилинган ва ёрқин сарғиш рангга бўялган. Бошқа биноларни таъмирлашда ҳам худди шу принципдан фойдаланилади. Ҳоким ўринбосарининг сўзларига кўра, уйларнинг пойдевор қисми гранит билан қопланган, бироқ аҳолининг айтишича, қоплаш ишлари «мармарга ўхшаш» кафелдан қилинган.

    Ўзбекистон Архитекторлар иттифоқи раиси ўринбосари Асомиддин Тожиевнинг маълум қилишича, моддий маданий мерос реестрига Тошкентдаги Сталин даврида қурилган 50—70 та уй киритилган. Марказий кўчаларда жойлашган барча биноларнинг, шунингдек, маданий мерос объектларининг безаш паспортлари бор бўлиб, ҳар қандай таъмирлаш ва реконструкция ишлари шунга кўра амалга оширилиши керак. Унинг сўзларига кўра, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ушбу ишларни назорат қилиши лозим.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Асомиддин Тожиевнинг таъкидлашича, моддий маданий мерослар, жумладан, Навоий, Нукус ва Шота Руставели кўчаларидаги Сталин даврида қурилган бинолар билан ишлаганда максимал даражада меъморий элементларни сақлаб қолиш лозим. Карнизларни алмаштириш керак эмас. Ойна ромлари реставрацияга жавоб бермаган тақдирда алмаштирилиши лозим. Имкони бўлса, уларни айнан ўша материалдан тайёрланган янги ромларга ёки архитекторлар томонидан ҳисобга олинган ранглар палитраси ва шаклини ҳисобга олиши керак.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Асомиддин Тожиевнинг қўшимча қилишича, амалга ошириладиган ишлар — бу режавий таъмирлаш. Унинг сўзларига кўра, фасадлар бўялишга муҳтож. Охирги марта улар етти йил олдин янгиланган. Ўтган қиш, кучли музламалар ва ёғингарчиликнинг кўплиги бўёқ ва штукатурканинг кўчишига олиб келган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Шоҳрух Раҳимжоновнинг таъкидлашича, Нукус, Навоий ва Шота Руставели кўчаларидаги ишлар якунлангач, шаҳар бошқа кўчалардаги биноларнинг фасадини янгилашга киришади. Архитекторлар иттифоқи раиси ўринбосари Асомиддин Тожиевнинг айтишича, ишлар якунлангач, унга баҳо бериш мумкин бўлади. «Ҳозирча ҳеч қандай қоидабузарликларни кўрмадик», — дейди у.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда маданий мерос муҳофазаси кучайтирилади
    • Тошкент шаҳри Бобур кўчасидаги уй моддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди

    10.05.2021, 09:42   Изоҳ (0)   23153
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон 2021 йилнинг дастлабки уч ойида хорижга 20,5 минг тонна помидор экспорт қилди

    10.05.2021, 09:10

    Фото: Шавкат Мирзиёев хонадонида тайёрланган кулчатой

    10.05.2021, 08:39

    Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича 2020 йилда яхши натижаларга эришилгани айтилди

    10.05.2021, 08:08

    Андижонда икки боланинг ўлимига сабаб бўлган сел Қирғиз каналининг шағал билан тўлиб қолиши оқибатида юзага келгани айтилмоқда

    10.05.2021, 07:29

    «Эътиборсизлик, билимсизлик, қўпол техник хато». Фарғонада ўрнатилган вермахт аскарлари акс этган плакат бўйича изоҳ берилди

    10.05.2021, 06:26

    Ойлар султони — Рамазон: Рўза тутмасликнинг ҳукми қандай?

    10.05.2021, 04:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.