Шавкат Мирзиёев 9 май куни «Ғалаба боғи»га ташриф буюриб, «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди. Давлат раҳбари, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони уларни байрам билан табриклади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуаси Иккинчи жаҳон урушида беш ўғлидан айрилган матонатли она — Зулфия ая Зокирова, унинг садоқатли келинлари ва етим қолган набиралари хотирасига бағишлаб барпо этилган. У ўзбек халқининг урушдаги йўқотишлари, ғалабага қўшган улкан ҳиссасининг тимсоли сифатида боғ марказидан ўрин олган. Бу ёдгорликка гул қўйиш барча Ўзбекистон оналарига юксак ҳурмат-эҳтиром ифодасидир.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш бўйича қарорни имзолагани, Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши ҳақида хабар берилганди.