Ўзбекистонда 8 май куни яна 419 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Бу кўрсаткич 7 май куни 381 нафарни, 6 май куни 421 нафарни ташкил этганди.
Янги касалланганларнинг:
- 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 7 нафари Андижон вилоятида,
- 6 нафари Бухоро вилоятида,
- 8 нафари Жиззах вилоятида,
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафари Навоий вилоятида,
- 4 нафари Наманган вилоятида,
- 81 нафари Самарқанд вилоятида,
- 8 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 11 нафари Фарғона вилоятида,
- 15 нафари Хоразм вилоятида,
- 72 нафари Тошкент вилоятида,
- 192 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 12 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар, Самарқанд вилоятида 61 нафар, Сирдарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 19 нафар, Хоразм вилоятида 17 нафар, Тошкент вилоятида 49 нафар, Тошкент шаҳрида 176 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90 053 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3682 нафар бемор даволанмоқда.
Изоҳ (0)