Аввалроқ 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри бўйлаб ретро автомобиллар марши ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.
Дастурларга кўра, 4—7 май кунлари Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб уруш даврига оид ретро машиналар марши, аҳоли гавжум жойларда ҳарбий ансамбль, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари намойиш этилди. Ретро машиналар маршининг тўхташи ва ҳарбий ансамбль, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари кўплаб томошабинларнинг эътиборига тушди.
Ретро автомобиллар марши, ҳарбий ансамбль ва оркестр ижросидаги мусиқий дастурлар намойиши ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари 7 май куни ҳам давом этди. Марш йўналиши Tashkent City бўлди. У ерда кўп сонли томошабинларга ҳарбий ансамбль ва оркестр жамоалари томонидан ватанпарварлик ва уруш йиллари ҳақидаги қўшиқларни ўзида жамлаган концерт дастурлари намойиш этилди. Шунингдек, фахрий қоровулнинг кўргазмали ва ҳарбий хизматчиларнинг жанговар санъатга оид чиқишлари намойиш қилинди.
«Дарё» фотомухбири ушбу ҳудудда бўлиб, маршнинг эътиборга молик лаҳзаларини кадрларга муҳрлади.
Шу билан 4 кунлик байрамона чиқишлар дастурига якун ясалди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг октябрида Ўзбекистонда мотомавсумнинг ёпилишига бағишланган тадбир доирасида ретро автомобиллар намойиши бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)