«Вильярреал» Европа Лигаси ярим финалида «Арсенал»ни иккита ўйин натижасига (2:1, 0:0) кўра мусобақадан чиқариб юборди.
Испан клуби бош мураббийи Унаи Эмери бешинчи марта Европа Лигаси финалида ўйнайди. У битта Еврокубок мусобақасида беш марта финалга чиққан илк мураббий бўлди.
Бунга қадар испаниялик мутахассис «Севилья» билан уч марта ва «Арсенал» билан бир бор ушбу кўрсаткични қайд этганди.
Шу вақтга қадар Алекс Фергюсон, Карло Анчелотти, Марчелло Липпи ва Мигел Мунёс битта Еврокубок мусобақасида (барчаси Чемпионлар Лигасида) тўрт мартадан финалда қатнашганди.
«Манчестер Юнайтед» ва «Вильярреал» жамоалари ўртасидаги финал баҳси 26 май куни бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)