Тошкентда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрам тадбирлари ўтказилиши арафасида айрим кўчаларда автомобиль ҳаракати чекланади.
Хусусан, Учтепа туманидаги Ширин кўчасида «Хотира—муқаддас, қадр—азиз!» шиори остидаги байрам тадбирлари ўтказилиши муносабати билан 7 май куни соат 15:00 дан 20:30 га қадар Фозилтепа кўчаси ва Ширин кўчаси кесишмасидан, Катта Хирмонтепа кўчаси ва Ширин кўчаси кесишмасигача транспорт воситалари қатнови вақтинчалик чекланади.
Сергели тумани Меҳригиё кўчасида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида «Хотира бор экан — миллат барҳаёт» шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ҳамда «Сергели ёшларни севади» шоу-концерти ўтказилиши муносабати билан 8 май куни соат 12:00 дан 22:00 гача Меҳригиё кўчасининг Жаҳонаро кўчаси кесишмасидан Мирзо Турсунзода кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.
Изоҳ (0)