• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёда коронавирус қурбонлари сони аслида икки баробар кўп бўлиши мумкин, Молдова президенти AstraZeneca билан эмланди, АҚШда 70 млн доза Johnson & Johnson вакцинаси чиқитга чиқиши мумкин. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйича COVID-19’ни юқтириб олганлар сони 156 117 850 кишига етди. Ушбу кўрсаткич бўйича АҚШ (32,6 миллион), Ҳиндистон (21,4 миллион), Бразилия (15 миллион), Франция (5,7 миллион) ва Туркия (4,9 миллион) доимгидек етакчилик қилмоқда. Глобал ўлимлар сони эса 3 257 754 тага етди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Вашингтон университети Саломатлик кўрсаткичлари ва баҳолари институти (Institute for Health Mterics and Evaluation — IHME) маълумотларига кўра, коронавирус пандемияси бутун дунёда 6,9 миллион кишини ҳаётдан олиб кетган, бу расмий статистикадан икки баробар кўп демакдир.

    IHME соғлиқни сақлаш соҳасидаги мустақил тадқиқот ташкилоти бўлиб, аввалроқ Оқ уй ундан манба сифатида фойдаланган эди, ҳисоботларни эса соғлиқни сақлаш соҳасидаги расмий шахслар кузатиб боради.

    Институт томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, COVID-19 оқибатидаги ўлим ҳолатларининг кўпчилиги тегишли равишда рўйхатдан ўтказилмайди, чунки аксарият мамлакатлар касалхоналарда ёки инфекция тасдиқланган беморларда юз берган ўлимларнигина қайд этади.

    IHME’да таъкидлашларича, коронавирусдан ўлим даражасининг расмий кўрсаткичлари кўп жиҳатдан турли мамлакатлардаги тестдан ўтказиш даражасига боғлиқ.

    Институт мутахассислари таҳлилни пандемиядан олдинги тенденцияларга асосланган ҳолда барча сабабларга кўра кутилган ўлимларни пандемия оқибатидаги барча ўлимларнинг фактга асосланган сони билан қиёслаб ўтказди.

    Мавзуга доир: Ҳиндистонда коронавирусдан кунлик ўлим бўйича янги рекорд ўрнатилди

    Молдова президенти Майя Санду 7 май, жума куни коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олди. У AstraZeneca Британия-Швеция вакцинаси билан эмланди.

    «Бугун COVID-19’га қарши AstraZeneca вакцинасининг биринчи дозасини олдим. Менда шундай имконият борлигидан хурсандман, чунки ўзимнинг ва мен мулоқотда бўладиган оилам, дўстларим ва ҳамкасбларимнинг саломатлигини айнан шу йўл билан асрайман», — деб ёзди Санду Facebook’да.

    У тиббиёт ходимларига коронавирусга қарши курашдаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди ва фуқароларни ундан намуна олишга чақирди.

    Мавзуга доир: Францияда яна умуммиллий карантин, Молдовада фавқулодда ҳолат эълон қилинди, 15 миллион доза Johnson & Johnson вакцинаси яроқсиз бўлиб чиқди. Коронахабарлар

    АҚШ озиқ-овқат ва дори воситалари сифати устидан санитар назорат бошқармаси (FDA) Американинг Johnson & Johnson компанияси ишлаб чиқарган қарийб 70 миллион доза вакцина сифатини текширмоқда. Гап Мериленд штати Балтимор шаҳридаги заводда чиқарилган ва мамлакат ичкарисида тарқатилиши кўзда тутилган партиялар ҳақида бормоқда.

    Апрель бошида заводда стандартларга тўғри келмайдиган битта партия аниқланган эди. ОАВларга кўра, завод ишчилари Johnson & Johnson учун мўлжалланган масаллиқларни AstraZeneca вакцинаси масаллиқлари билан аралаштириб юборган, оқибатда 15 миллионта доза яроқсиз ҳолга келган. Энди эса FDA ўша вақтда ишлаб чиқарилган яна 70 миллионта дозанинг сифатига шубҳа қилмоқда.

    FDA мутахассислари маълумотларига кўра, вакцина компонентларининг аралашиб кетиши турли препаратлар ишлаб чиқариладиган зоналараро ҳаракатланиш чоғида дезинфекциядан ўтмаган ишчилар туфайли юз берган бўлиши мумкин.

    Мальдив ороллари Соғлиқни сақлаш агентлиги 6 майдан мамлакат пойтахти Мале ва унинг атрофида комендантлик соатини жорий қилди. У 21:00 дан 04:00 гача амал қилади.

    Курьерлар, шунингдек, шошилинч зарурияти бўлган фуқаролар учун полиция махсус рухсатномалар беради.

    Гуруҳ бўлиб спорт билан шуғулланиш тақиқланади, тренажёр заллари, кинотеатрлар ва салонлар 7 майдан вақтинчалик ёпилади.

    Мальдив оролларида 5 май куни 700 кишида COVID-19 аниқланган, касалланганларнинг умумий сони эса 32 мингдан ошди.

    Мавзуга доир: Мальдив ороллари сайёҳларни қабул қилишни бошлади

    07.05.2021, 22:58   Изоҳ (0)   10431
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистонда COVID-19’га чалиниш бўйича янги рекорд ўрнатилди. Қозоғистон мамлакатга ёрдам юборади

    07.05.2021, 22:22

    Украина президенти мамлакат чегараси яқинида 75 минг рус қўшини қолганини айтди

    07.05.2021, 21:23

    Россияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган ҳарбий снаряд портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

    07.05.2021, 18:58

    БМТ: Ерда 3 миллион йил ичидаги рекорд даражада юқори ҳарорат қайд этилди

    07.05.2021, 13:09

    Тожикистон мамлакатдан қирғизлар депортация қилинаётгани тўғрисидаги хабарларни рад этди

    07.05.2021, 10:56

    Латвия парламенти Усмонлилар империясидаги арманлар геноцидини тан олди

    07.05.2021, 09:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.