Дунёнинг турли бурчакларида 6 май куни камера объективига муҳрланган қизиқарли суратларни намойиш қиламиз.

Қримда гуллаган дарахтлар тагидан ўтиб кетаётган болалар.

Фото: «ТАСС»

Tashkent City’да қурилиш ишлари олиб бораётган кранлар.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Лондонда бўлиб ўтган Европа Чемпионлар лигасининг ярим финали 2-ўйинида «Реал Мадрид» дарвозасига бош билан гол ураётган «Челси» ҳужумчиси Тимо Вернер. 6 майга ўтар кечаси бўлиб ўтган ўйинда «Челси» қироллик клубини 2:0 (умумий 3:1) ҳисобида енгиб, мусобақанинг финалига йўл олди. Финалда «аристократлар» «Манчестер Сити» жамоаси билан бош соврин учун беллашади.

Фото: Getty Images

Уйғурлар ва бошқа талабалар Шинжон Ислом институтидаги хорижий журналистлар учун ҳукумат томонидан уюштирилган ташриф пайтида дарсда қатнашмоқда. Ташқи кузатувчиларнинг айтишича, Шинжондаги ўнлаб масжидлар бузилган, лекин расмий Пекин буни рад этмоқда. Маҳаллий аҳоли эса диндорлар сони камайиб бораётганини айтмоқда.

Фото: AP Photo

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Пошхурт қишлоғидаги кучли ёмғир ёғиши оқибатида юзага келган ҳолат.

Фото: Telegram / Зафарбек Солижонов

Туркияда жойлашган Памукқалъа (Пахта қалъаси) табиий ландшафтига ташриф буюрган сайёҳлар. ЮНЕСКОнинг маданий мерослар рўйхатига киритилган ушбу жойга 2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида 100 минг сайёҳ ташриф буюрди.

Фото: Getty Images

Грецияда меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришларга қарши норозилик намойишлари бошланди.

Фото: EPA

Киевдаги Мустақиллик майдонида экилган лолалар.

Фото: «ТАСС»

Greenpeace экологик ҳаракати фаоллари Германия ҳукуматини углерод чиқиндиларини камайтиришга чақирмоқда.

Фото: Getty Images

Пекин шаҳрини қум бўрони қоплаб олди.

Фото: AP Photo

Колумбия пойтахтида президент таклиф қилган солиқ ислоҳотига қарши норозилик намойишилари давом этмоқда.

Фото: Getty Images

Сайлов учун ажратилган контейнер олдида турган кучукча. Буюк Британияда 48 йил ичидаги энг йирик минтақавий сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Фото: Getty Images

Нью-Деҳлидаги крематорийда коронавирус оқибатида вафот этиб, жасади ёқилган одамларнинг хоки марҳумнинг қариндошлари олиб кетиши учун идишларга солиб қўйилган.

Фото: Reuters

Колумбия пойтахти Богота шаҳрида ҳукуматга қарши норозилик намойишларида қатнашаётган йигит гулхан устидан сакраб ўтмоқда. Ўтган ҳафта солиқ тизимини ислоҳ қилиш таклифи юзасидан бошланган норозилик намойишлари президент лойиҳани қайтариб олганига қарамай давом этмоқда.

Фото: AP Photo

Пхеньянда Ким Чен Ин (марказда) ва унинг рафиқаси Ри Сеол Жо хизмат кўрсатиш соҳасидаги ходимлар тайёрлаган концерт дастурини томоша қилмоқда.

Фото: EPA

Ҳиндистоннинг Амритсар шаҳрида машинасини от аравада гаражга олиб кетаётган одам.

Фото: Getty Images

Гонконг кўргазмалар уйи ходими аукцион олдидан 15,81 қиротли «Сакура гули» номли узук билан суратга тушмоқда. Узоқ шарқда сакура гуллаши баҳор бошланганидан дарак беради.

Фото: Reuters

Калкуттада тиббиёт ходими коронавирус таҳлили учун намуна олмоқда.

Фото: Reuters

Пекинда оёқлари чигалини ёзаётган эркак смартфонида иш қиляпти.

Фото: PA

Сиднейда ёғган ёмғирдан сўнг Бонди соҳили устида кўринган камалак.

Фото: Getty Images

Колумбиядаги норозиликлар намойиши вақтида йўл тепасидан ўтган арқонга осилиб олган аёл. Президентнинг солиқ ислоҳоти тўғрисидаги қарори лойиҳаси сабаб бошланган тартибсизликлар вақтида 20 га яқин одам ҳалок бўлди.

Фото: Getty Images

Гватемаладаги Пакая вулқонидан чиқаётган янги лава оқими аҳоли пункти томон ҳаракатлана бошлади.

Фото: EPA

Шиа мусулмонлари Ироқнинг Куфа шаҳридаги Буюк масжидида Қуръон тиловат қилмоқда.

Фото: Reuters