• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Прокурор суддан блогер Отабек Сатторий учун 11 йил қамоқ жазоси тайинланишини сўради

    Жиноят ишлари бўйича Музрабод суди блогер Отабек Сатторийга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни якунламоқда. 4 май куни бўлиб ўтган суд мажлисида прокурор уни 11 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Отабек Сатторий

    Отабек Сатторий
    Фото: YouTube / Тимур Аҳмедов

    Давлат айбловчиси бешта айблов бўйича жазо тайинланишини сўраган. Аввалига блогерга нисбатан саккизта айблов эълон қилинган, бироқ суд эшитувлари якунида прокурор уларнинг учтасини ҳисобга олмаган ва судланувчини бешта айблов бўйича айбдор деб топишни сўраган.

    Судья ва прокурор

    Судья ва прокурор
    Фото: YouTube / Тимур Аҳмедов

    Биринчи айблов. Прокурорнинг фикрича, Отабек Сатторий «Термиз эко экспресс лойиҳа» қурилиш компанияси раҳбари Тўлқин Шопўлатовга босим ўтказган ва ундан товламачилик йўли билан умумий қиймати 784 миллион сўмдан қимматроқ бўлган иккита квартирани қўлга киритган. У маблағни тўлиқ тўламасдан, қурилишдаги камчиликлар видеосини эълон қилиш орқали таҳдид қилгани айтилмоқда. Таъкидланишича, шу орқали у тадбиркорга 549 миллион сўм миқдорида зарар етказган. Қайд этилишича, блогер онаси ва синглисининг номида бўлган ва «снос»га тушган Термиздаги уйи учун 234 миллион сўм ёки унга эквивалент мулк олиши керак бўлган.

    Адвокат Умидбек Давлатов ўз чиқишида ушбу айблов ўз тасдиғини топмаганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ордерда кўрсатилган квартиралар қиймати тўғри ҳисоб-китоб қилинганида етказилган зарар 549 миллион эмас, 304 миллион сўмни ташкил этган, бу эса «тергов ва жабрланувчининг шошқалоқлигидан» далолат беради.

    Ҳимоячининг эслатишича, Отабек Сатторийнинг оиласи яшаган уй шаҳар ҳокимининг қарорига кўра 2018 йилда бузилган, бироқ яқин кунларгача компенсация тўланмай келинган, бу вақт ичида эса уй нархи ошган бўлиши мумкин. Унинг ҳисоблашича, ҳоким блогерга 2020 йилда қиммат уйни бериб, қарздан қутилишга уринган. Умидбек Давлатовнинг таъкидлашича, Отабек Сатторий ҳокимга шахсан мурожаат қилмаган, муаммосини Президент портал орқали ечишга уринган.

    Натижада 2018 йилнинг октябрида иккита квартира ажратиш ва маблағларнинг бир қисмини ҳокимлик томонидан қоплаш борасида Термиз ҳокими, қурилиш компанияси ва Отабек Сатторий ўртасида уч томонлама шартнома имзоланган.

    Иккинчи айблов — интернетда Денов тумани ФҲДЁ бўлимининг собиқ раҳбари Насиба Норбоеванинг шаъни ва қадр-қимматини камситиб, обрўсизлантиришга қаратилган видеороликни интернетда тарқатиш. Маълум қилишича, Отабек Сатторий ўз видеоси у «2,5 миллион сўм ва 2 килограмм писта талаб қилган порахўр» деб атаган. Прокурорнинг сўзларига кўра, тергов давомида порахўрлик борасидаги айблов ўз исботини топмаган.

    Адвокат Умидбек Давлатовнинг маълум қилишича, ушбу айбловда тасвирланган вазиятга ҳеч қандай исбот топилмаган. Унинг таъкидлашича, жиноят иши 2021 йилнинг 30 январида Насиба Норбоеванинг эмас, балки Л.Тўраеванинг аризаси асосида қўзғатилган.

    Ҳимоячининг қайд этишича, Насиба Норбоева 2,5 миллион сўм ва 2 килограмм писта сўраганининг исботи бор (аудиоёзув). Унинг сўзларига кўра, зарурат туғилса, овоз ростан ҳам унга тегишли эканлигини тасдиқлайдиган экспертиза тайинлаш мумкин. Унинг ҳисоблашича, Насиба Норбоева қасддан ёлғон кўрсатма берган, баъзида эса гувоҳлик беришдан бош тортган, шу сабабли унга нисбатан Жиноят кодексининг 238 (ёлғон гувоҳлик бериш) ва 240-моддаси (жиноят процессини юритиш қатнашчиларининг ўз зиммасидаги вазифани бажаришдан бўйин товлаши) билан жиноят иши қўзғатишни сўради.

    Отабек Сатторий

    Отабек Сатторий
    Фото: YouTube / Тимур Аҳмедов

    Учинчи айблов. Таъкидлашича, блогер «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Сурхондарё вилояти филиали директори вазифасини вақтинча бажарувчи Ўткир Турдиевга уни жавобгарликка ёки ишдан бўшатишга олиб келадиган газ баллонлари ва бошқа салбий фактлар видеосини интернетга жойлаштириш орқали таҳдид қилиб, 10 минг доллар сўрагани айтилмоқда. Ўткир Турдиевда ушбу маблағни тўлаш имконияти бўлмагани сабаб Отабек Сатторий ўзи администратор бўлган Facebook’даги турли гуруҳларга газ баллонларининг тарқатилиши бўйича роликларни мунтазам жойлаштиришни бошлаган.

    Адвокат ушбу айбловни тергов, шунингдек, суд жараёнида ҳеч қанақа исботини топмаган «мутлақо асоссиз ва мантиқсиз» деб атаган. Унинг сўзларига кўра, Отабек Сатторий ижтимоий тармоққа видеоёзувни юклаган, бироқ 165-моддадаги (товламачилик) жиноятни содир этиш учун блогер жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиши, мулкка шикаст етказиши ёки уни нобуд қилиши ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиши ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиши керак бўлган. Аммо Умидбек Давлатовнинг маълум қилишича, бу каби фактлар бўлмаган.

    Тўртинчи айблов. Шеробод туманидаги «Чинор Гул Барака» деҳқон бозори раҳбари Лочин Тўраевга товламачилик қилиш. Таъкидланишича, Отабек Сатторий мобил телефонига бозордаги камчиликларни тасвирга олган ва шундан сўнг, бозор раҳбарига қўнғироқ билиб, бозорни суратга олиш вақтида синган Redmi 5+ телефони ўрнига 5 миллион сўм турадиган янги Vivo Х50 олиб беришни талаб қилган. Талаби бажарилмаган тақдирда видеони ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбориш билан таҳдид қилган. Блогер Vivo Х50 телефонини олаётганида уйи яқинида ушланган.

    Адвокат мазкур айбловни «сохталаштирилган ва ёлғон» деб атади. Унинг қайд этишича, аризачи «Отабек Сатторий сизнинг айнан қайси сирингизни суратга олди ёки ошкор этди ёхуд телефон талаб қилиб, уни тарқатиш билан таҳдид қилди?», деган саволга аниқ жавоб бера олмаган. Умидбек Давлатов блогер ундан пул тамагирлик қилмаганини ва унинг бу каби мақсади бўлмаганини таъкидлаган. Бундан ташқари, мобил компаниялар томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Отабек Сатторий ва Лочин Тўраев ўртасида қўнғироқлашув бўлмаган.

    Ҳимоячининг айтишича, айбланувчи бозорни суратга олаётганида унинг телефонини олиб қўйишган ва кейинроқ қурилма шикаст етказилган ҳолда қайтарилган.

    Отабек Сатторий

    Отабек Сатторий
    Фото: YouTube / Тимур Аҳмедов

    Бешинчи айблов. Бу Республика онкология ва радиология маркази филиалининг кадрлар бўлими бошлиғи Мастона Аҳмедова билан боғлиқ. Давлат айбловчисининг маълумотларига кўра, блогер Мастона Аҳмедова билан келишмайдиган шифокор Сабоҳат Равшановадан интервью олган ва «кадрлар бўлими бошлиғининг обрўсига путур етказган туҳмат сўзлар» айтилган видеони интернетга жойлаштирган. Ролик «Термиз шаҳридаги онкология диспансери ‘отдел кадр’ининг коррупцион ўйинларини шифокор фош қилди» сарлавҳаси остида эълон қилинган.

    Адвокатнинг таъкидлашича, ушбу айблов ҳам суд мажлисида ҳеч қандай исботини топмаган ва аслида Отабек Сатторийнинг ўзи туҳматга учраган. Унинг фикрича, Мастона Аҳмедова Отабек Сатторийнинг айнан қайси сўзлари туҳмат эканлиги тўғрисидаги саволга жавоб бера олмаган.

    Умидбек Давлатовнинг маълум қилишича, Отабек Сатторий онкология маркази ходимларининг интервьюсини тарқатишдан олдин улардан тилхат олган, уларни видеога туширган ва уларнинг фикрини ижтимоий тармоқларда эълон қилган, бу эса «мутлақо жиноят ҳисобланмайди. Унинг сўзларига кўра, интервьюда тилга олинган барча ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.

    Прокурорнинг фикрича, Отабек Сатторий ишида енгиллаштирувчи ҳолатлар йўқ, чунки у ўзига нисбатан эълон қилинган айбловларни тан олмаган ва жабрланувчиларга компенсация тўламаган.

    Давлат айбловчиси блогерни Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда товламачилик) ҳамда 139-модда 3-қисми «а» ва «г» бандлари (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш) бўйича айбдор деб топишни сўраган. Биринчи модда учун у 10 йилга озодликдан маҳрум этишни, иккинчисига — 2 йилга озодликдан чеклашни, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини сўраган.

    Бундан ташқари, прокурор битта 2 хонали ва яна битта 3 хонали квартирани Отабек Сатторийга бериш ҳақидаги айбланувчи ва тадбиркор Тўлқин Шопўлатов ўртасида 2020 йил июнь ойида тузилган шартномани ҳақиқий эмас деб топиб, бекор қилишни ва квартираларни тадбиркорга қайтаришни сўради.

    Адвокат Умидбек Давлатов суддан ўз ҳимояси остида шахсни оқлаш ва зудлик билан ҳибсдан озод қилишни сўраган.

    Мавзуга доир: 

    • «Қонун устуворлиги ҳақида бонг ураётган ижтимоий тармоқ фаолларидан қонунчиликни ҳурмат қилишларини талаб қиламиз». Шоҳрух Ғиёсов Отабек Сатторий иши бўйича мурожаат билан чиқди
    • Сурхондарёда қўлга олинган блогернинг адвокати ишни уюштирилган деб ҳисобламоқда

    05.05.2021, 17:59   Изоҳ (0)   104063
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда 6 кишининг умрига зомин бўлган автоҳалокатни содир этган ҳайдовчи 10 йилга қамалди

    05.05.2021, 17:35

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун пастлади

    05.05.2021, 17:11

    ХДП Самарқанд вилоят кенгашига ЎзЛиДеП депутати раис этиб сайлангани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

    05.05.2021, 16:58

    Ўзбекистонда вакцина олган бирор беморда коронавирус аниқланмади — ССВ

    05.05.2021, 16:34

    Тошкентда бир йилда минглаб қудуқ люклари ўғирланаётгани маълум қилинди

    05.05.2021, 16:10

    Ўзбекистонга олтинчи Dreamliner самолёти келтирилди (фото)

    05.05.2021, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.