Тошкент вилоятида танишлари орқали ИИВ Қоровул қўшинларининг қуйи тизимига хизматга жойлаштиришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 4,5 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, Ғ.Ш. исмли шахс фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, уни хизматга жойлаштириш эвазига пул талаб қилган ва келишилган сумманинг 2,5 минг долларини олган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат бўйича Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда танишини 600 доллар эвазига тез тиббий ёрдамга ишга киритиб қўймоқчи бўлган ҳамшира ушлангани, Тошкентда 30 минг доллар эвазига прокуратура органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахслар қўлга олингани, Фарғонада ички ишлар органларига ишга киритиб қўйиш учун аёлдан 2 минг доллар талаб қилганлар ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)