• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда хонадонида ижарада яшаётган аёлнинг 3 ёшли фарзанди устига қайноқ сув қуйиб, боланинг ўлимига сабабчи бўлган эркак 8 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман суди хонадонида ижарада яшаётган аёлнинг уч ёшли фарзанди устидан қайноқ сув қуйиб, болани куйдирган эркакка ҳукм ўқиди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Суд раиси Иномжон Норматовнинг маълум қилишича, 2021 йилнинг 11 январь куни соат 02:00 да З.Б. уйида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда хонадонида ижарада яшаб келаётган Г. исмли аёлга жинсий алоқа қилишни таклиф қилган. Аёл ушбу таклифни рад этгани учун печка устида қайнаб турган сувни олиб, унинг ёнида ётган 3 ёшли Д.нинг устига қуйиб, унга оғир тан жароҳати етказган.

    Маълум бўлишича, судланувчи хонадонида яшовчи аёл билан 2020 йилнинг декабрь ойида танишган ва шундан сўнг телефон орқали гаплашиб юрган. 2021 йил 6 январь куни аёл судланувчига қўнғироқ қилиб, ижарада яшаётган уйидан ҳайдаб юборилганини, борадиган манзили йўқлигини айтиб, ижарага жой сўраган. Таниши унинг илтимосига рози бўлиб, ижарага ойлик тўлов тўламасдан, фақат электр ва табиий газ истеъмоли учун ҳар ойда 300 минг сўмдан бериб туриши лозимлигини билдирган. Шундан сўнг Г. фарзанди билан танишиникига келиб, яшай бошлаган. Судланувчи онасининг соғлиғи ёмонлашгани туфайли даволаниш мақсадида опасиникига кетганидан фойдаланиб, 2021 йил 9 январь куни уйидаги таниш аёлга эр-хотин бўлишни таклиф қилган. Г. унга рад жавобини бериб, касал эканлигини билдирганидан кейин ўз хонасига кириб кетган.

    Ярим тунда эркак танишига боласи кўп йиғлаб шовқин кўтаргани, ўзи ҳам ҳар куни соат 03:00—04:00 ларга қадар телефонида гаплашиб, уйқу бермаётгани учун бошқа ижарага уй топиб чиқиб кетишини айтган. Бироқ таниши бир кун уйида туриб туришини, кейин ижарага уй топиб, олиб чиқиб кетишини айтган.

    «Эртасига танишим шаҳардан ижарага уй топиб беришимни илтимос қилди. Шундан сўнг шаҳарлик танишим М.га қўнғироқ қилиб, ҳолатни тушунтирдим. Соат 11:00 да Г. хона совиб кетаётганини айтгани учун ўзим турган хонага вақтинча ўтказиб қўйдим. Кечга яқин М. келиб, Г. билан гаплашиб, эрталаб кетишга келишиб олишди. М.га келишида ароқ олиб келишини илтимос қилгандим, олиб келибди. У қуйиб турди, мен ичдим. Соат 20:00 да биринчи каравотда у, ёнимдаги каравотда М. ётиб дам олдик. Соат 02:00 да уйғониб кетдим. Бу вақтда ‘свет’ йўқ экан, ҳамма жой қоронғи эди. Чанқаб кетганим учун чой ичиш мақсадида Г. ётган хонага кирдим. Эшикдан ярим метрча масофада жойлашган печка олдига келиб, чойнакни олиб чиқиб кетаётганимда пастда турган оташкуракни босиб, ён тарафига оғиб йиқилиб тушдим. Г.нинг қорин қисмига тегиб кетди, бола йиғлаб юборди. Г. боласини куйдирганлигимни айтиб бақирди. Тўғриси, ўша пайтда ўзимни йўқотиб қўйдим. М. бақир-чақирни эшитиб, боланинг кийимларини ечишга ёрдамлашди. Тез ёрдам чақирдик. Мен Г. айтгандек, унга жинсий алоқа қилишни таклиф қилмаганман. Болага ҳам атай сув қуйиб юбормаганман», — дейди судланувчи.

    Суд ҳукмига кўра, айбланувчи Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса) билан айбли деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

    Мавзуга доир:

    • Андижонда 68 ёшли эркак дўсти билан жанжаллашиб, уни пичоқлаб ўлдирди
    • Чироқчида фуқаро қўшниси билан билярдхонада тортишиб қолиб, уни пичоқлаб ўлдирди
    • Самарқандда танишини ўлдириб, мурдани ҳовлидаги хандаққа кўмиб қўйган шахс 18 йилга қамалди

    04.05.2021, 22:56   Изоҳ (0)   58768
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2020 йилда ис газидан қанча одам ҳалок бўлгани маълум бўлди

    04.05.2021, 22:22

    Ўзбекистонда 2022 йил 1 июлдан бошлаб давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади

    04.05.2021, 22:10

    Қашқадарёда 80 км масофадан ичимлик сув келтиришга мўлжалланган Оқсув—Деҳқонобод лойиҳасининг биринчи босқичи ишга тушди

    04.05.2021, 21:59

    Тошкентда 14 ёшли бола у билан саломлашмаган 22 ёшли йигитни пичоқлади

    04.05.2021, 21:47

    Шерзод Шерматов синфларда ўқувчилар кўплиги ва дарслар икки сменада ўтилаётгани сабабларини айтди

    04.05.2021, 21:12

    Ўзбекистон ва ЕИК иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади

    04.05.2021, 19:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.