Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Миллий театрнинг актёрлари коронавирусга тест топширди.

Фото: Instagram

Ҳулкар Абдуллаева янги қўшиғига клип суратга олдирди.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева бахт ва омадга сазовор бўлиш учун тинимсиз меҳнат қилиш кераклиги ҳақида ёзди.

Фото: Instagram

Шоҳжаҳон Жўраев отасига атаб «Сиз отамни дуо қилинг» деб номланган қўшиқ куйлади.

Асал Шодиева Шарм аш-Шайхдан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Асал билан бирга Шарм аш-Шайхда дам олаётган «Браво»чи Шаҳло меҳмонхонада ўтказилган Miss Hotel—2021 танловида иштирок этди. У ижро этган арабча рақс сайёҳларга манзур бўлди ҳамда танловнинг биринчи ўрни Шаҳлога насиб этди.

Райҳон Асадова саҳифасига янги сурат жойлади.

Фото: Instagram

Голливуд актёри Жейсон Стетхем туркиялик машҳур ошпаз Нусретнинг Беверли-Ҳиллздаги ресторанига борди.

Райҳон Ғаниева DJ Piligrim билан юз берган тушунмовчилик хайрли якун топганини маълум қилди.

Фото: Instagram

Зарина Низомиддинова ҳозирги ўзбек сериаллари ҳақида фикр билдирди, шунингдек, « Мендирман Жалолиддин» сериалига таклифни рад этганидан афсусланмаслиги ҳақида гапирди.

Қиличбек Мадалиев Киа К5 автомобилини сотиб олди. Ушбу автомашина нархи комплектациясига кўра 259 миллион сўмдан бошланади.

Актриса Вазира Юнусова актриса бўлиб ишлаши учун органда ишлаган эри унга қандай талаблар қўйгани ҳақида сўзлаб берди.