Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Вьетнамлик блогер ўзининг YouTube’даги Woodwoking Art каналида ёғочдан автомобиль ясагани тасвирланган навбатдаги видеоси билан бўлишди. Бу сафар у ёғоч бўлагидан Land Rover Defender 110’нинг нусхасини ясаган.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

13 дақиқали видеороликда блогер ўзининг узоқ вақт давом этган машаққатли меҳнатини намойиш этган. Land Rover Defender 110 нусхасини яратишда эркак бутун бўлакли ёғоч ва йўлтанламаснинг картон нусхасидан фойдаланган. Фрезали станок, дрел ва силлиқловчи машина ёрдамида ролик муаллифи моделнинг кузовини ясаб олган. Шундан сўнг, ёғоч бўлакларини автомобилнинг ойна ва том қисмини яратиш учун бўяган.

Искана ёрдамида блогер радиатор панжараси, фаралар, капот рельефи каби машина экстерерининг деталларини қирқиб олган. Айнан шу ускуна ёрдамида эркак йўлтанламаснинг майда деталлардан иборат интерьерини ҳам яратган. Бундан ташқари, ўйинчоқ модель қизил рангга бўялган орқа фонарлар ва тормоз суппортларига, шунингдек, очиладиган эшикларга эга бўлган.

Ўз ишининг якуний қисмида блогер ишлайдиган йўлтанламас «подвеска»сини ясаб, уни ёғоч асос ёрдамида қотирган. Функционал элементлар ва айланадиган ғилдираклар сабаб Land Rover Defender 110 нусхаси ветнамлик устанинг навбатдаги санъат намунасига айланган.

Эслатиб ўтамиз, февраль бошларида канал муаллифи ёғочдан Range Rover Evoque Overfinch’нинг 1:12 масштабдаги ёғоч моделини ясаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар