Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 33-тури доирасида «Гранада»га қарши кечган 29 апрель кунги ўйинда (1:2) гол урди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

2021 йилда аргентиналик футболчи каталон клубининг 27 та голида қатнашди: 19 та гол ва 8 та голли узатма. Бу Европа топ-5 лигалари футболчилари орасида энг яхши натижа ҳисобланади.

«Гранада» дарвозасига киритилган тўп 33 ёшли футболчи учун Ла Лига жорий мавсумидаги 26-гол бўлди. Месси Примера тўпурарлари пойгасида етакчилик қилмоқда ва энг яқин таъқибчиси Карим Бенземани («Реал») 5 та голга ортда қолдирган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар