«Андижон» футбол клуби устози Отабек Ғуломхўжаев истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ғуломхўжаев клуб раҳбариятининг қарорига кўра истеъфога чиқарилган, бунга жамоанинг қониқарсиз натижалари сабаб бўлган. «Андижон» Отабек Ғуломхўжаев бошчилигида 11 расмий учрашув ўтказиб, шуларнинг 3 тасида ғалаба қозонган ва бир марта дуранг қайд этди. Яна етти ўйинда эса андижонликлар мағлубиятга учраган.
Отабек Ғуломхўжаев 2020 йилнинг ноябрь ойида Андижон клуби бошқарувини қабул қилиб олганди. У футболчи сифатида 2001–2002 йилларда «Андижон» жамоасида тўп сурган.
«Андижон» Ўзбекистон чемпионатининг 5-туридан кейин 4 очко тўплаган ҳолда 12-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)