Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 33-турида «Барселона» 29 апрель, пайшанба куни «Гранада» билан баҳс юритди.
Каталонияда кечган баҳсда «Барселона» 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Дастлаб 23-дақиқада Лионель Месси Антуан Гризманнинг узатмасини голга айлантирганди. Аммо меҳмонлар иккинчи бўлимда бунга Дарвин Мачис ва Хорхе Молина голлари билан жавоб қайтариб, ғалабани илиб кетди.
Ушбу мағлубиятдан кейин «Барселона» 71 очко билан 3-ўринда бормоқда. Жамоа 1-ўриндаги «Атлетико»дан 2 очкога ортда қолмоқда. 2-поғонадаги «Реал»нинг ҳисобида ҳам 71 очко мавжуд.
Ла Лига
33-тур баҳси
29 апрель, пайшанба
«Барселона» — «Гранада» 1:2
Голлар: 1:0 – 23 Месси, 1:1 – 63 Мачис, 1:2 – 79 Молина.«Барселона»: тер Стеген, Сержи Роберто, Мингеса (Дембеле, 72), Умтити, Альба, Бускетс (Тринкау, 81), Мориба (Педри, 72), де Йонг, Пике, Месси, Гризманн.
«Гранада»: Эскандел, Фулке, Перес, Диас, Кини, Этеки (Гоналон, 61), Эррера, Мачис (Марин, 76), Ҳерман Санчес, Суарес (Вико, 86), Сольдадо (Молина, 61).
Огоҳлантиришлар: Сольдадо (20), Перес (43), Санчес (90).
Изоҳ (0)