• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Садир Жапаров — Кампиробод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши намойишлар ҳақида

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров 26 апрель куни «AКИpress» агентлигига берган интервьюсида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши намойишлар бўйича изоҳ берди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар бермоқда.

    Фото: «AКИpress»

    Фото: «AКИpress»

    Масала тарихи

    Икки давлат ўртасида март ойида эришилган келишувларга мувофиқ, бир қатор чегараолди участкалари, хусусан, Унгар-Тоо тоғи Қирғизистонга ўтади. Ушбу ҳудудлар эвазига Ўзбекистон Кампиробод сув омборидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган. Шаҳрихонсой канали жойлашган 50 гектарлик майдон ҳам Ўзбекистонга ўтган. Қирғизистон бунинг эвазига Ўзган туманининг чегараолди қисмидан 50 гектар ер олган.

    Ўзбекистон нашрлари бу ҳақда Қирғизистон оммавий ахборот воситалари ва қўшни мамлакатнинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевга таяниб хабар берган. Ўзбекистон томони Қирғизистон билан эришилган келишувлар ҳақида батафсил маълумот бермаган.

    Қирғизистоннинг Қорасув тумани Савай қишлоғи аҳолиси 14 апрель куни Кампиробод сув омборининг 50 гектари Ўзбекистонга берилишига қарши муддатсиз норозилик акциясини бошлади. Оқсоқоллар ҳукуматнинг хатти-ҳаракатларидан, ер алмашиш бўйича батафсил ахборот йўқлигидан ва бунда маҳаллий аҳоли фикри инобатга олинмаганидан норозилигини билдирган. Аҳолининг фикрича, бу алмашинув Қирғизистон манфаатларига зарар келтирадиган кўринишда амалга оширилган.

    Худди шундай намойишлар 17 апрелдан 19 апрелгача Қорасув туманининг Интимоқ қишлоғи аҳолиси томонидан, 21 апрель куни эса Қизил Октябрь қишлоғи фуқаролари томонидан ҳам ўтказилган.

    Намойишчилар билан чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат комиссияси раҳбари Қамчибек Ташиев учрашган. У яна музокара ўтказиш учун Тошкентга бориб, 50 гектар ўрнига 20 гектар ер ажратилишига Ўзбекистонни кўндиришга ҳаракат қилишга ваъда берган.

    Садир Жапаровнинг муносабати

    Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг маълум қилишича, «чегара масаласида икки мамлакат ўртасида, албатта, баҳслар бўлади».

    «Бу нарса осон ҳал қилинмайди. Масалан, Ўзбекистонда ҳам мунозаралар бўляпти — у ерда ҳам одамлар уларнинг ерлари бериб юборилгани ҳақида гапиряпти, у ерда ҳам норозилик бор. Шу боис, чегара масаласини ҳал қиларкансан, бир жойдан 5 гектар ер бераяпсанми, бошқа жойдан, бошқа қишлоқ ё тумандан 5 гектар олишинг керак», — деди у.

    Садир Жапаровнинг таъкидлашича, шу вақтгача чегара масалалари «яширинча ҳал қилинган».

    «Ўтган 30 йилда, ўзингиз ҳам биласиз, ҳаммасини яширинча, махфий ҳал қилишган, имзолаб, ратификация қилиб, тасдиқлаб, сўнг тиканли симлар тортилаётганида халқ уларнинг ери бериб юборилганидан норозилигини билдирган. Ерларимиз шунақа берилган. Ҳозир биз ўша ерларни қандайдир қайтариб олиш учун музокара олиб боряпмиз. Шундай музокараларда бир томондан бераётган бўлса, бошқа томондан оляпмиз», — деди у.

    Қирғизистон президентининг маълум қилишича, энди масала аҳоли билан, музокаралар йўли билан ҳал қилинади.

    «Ҳозир фақат музокараларнинг бошида турибмиз. Ҳеч қандай ҳужжат имзоланмаган. Тўрт босқичдан ўтилганидан кейингина имзоланади. Аввал комиссия протоколни кўриб чиқади, кейин уни президентларга олиб киради, улар кўриб чиқиб, парламентларга юборади, парламент ратификация қилиб, яна президентга қайтаради ва президент имзолаганидан кейингина кучга киради. Биз музокаралар олиб боряпмиз ва буни давом эттирамиз», — деди у.

    Унинг сўзларига кўра, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат комиссияси таркибига маҳаллий аҳоли вакилларини ҳам киритиш режалаштирилган.

    «Биз аввалгилар йўл қўйган хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиляпмиз. Авваллари нафақат маҳаллий аҳоли, балки қирғизистонликлар ҳам билмасди. Фақат тиканли симлар тортилаётганидагина хабар топиларди... Аммо биз давлатимиз ва халқимиз зарарига қарор қабул қилмаймиз. Биз ҳаммаси давлат ва халқ фойдасига ҳал бўлиши учун барча имкониятларни ишга соламиз», — дейди президент.

    Садир Жапаров яқин ойларда Қирғизистоннинг жанубий ҳудудлари бўйлаб айланиб, халқ билан учрашмоқчилигини ҳам билдирган.

    «Тахминан май охири, июнь—июль ойларида бўш вақтим бўлади, ўшанда жанубни айланиб келаман, халқ билан учрашаман. Биз маҳаллий аҳоли билан маслаҳатлашиб, сўнг қарор қабул қиламиз», — деди у.

    Мавзуга доир: Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Ўзбекистоннинг Сўх анклавига коридор берилишини рад этди

    28.04.2021, 11:12   Изоҳ (0)   73748
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 378 кишида коронавирус тасдиқланди

    28.04.2021, 10:22

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 600 минг кишидан ошди

    28.04.2021, 09:26

    Ўзбекистондан 2021 йил бошидан бери 4 минг киши кўчиб кетди

    28.04.2021, 08:44

    Наманганда алимент тўлашдан бўйин товлаган 285 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

    28.04.2021, 07:43

    «Осмон»даги бассейн, музқаймоқхўр вазир, тоғдаги «иблис». 27 апрель суратлари

    27.04.2021, 23:58

    Чимёнда баланд чўққига чиқиб, тушолмай қолганлар қутқарилди

    27.04.2021, 23:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.