• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда «парковка» қоидаларини бузганлик учун солинадиган жарима миқдорини камайтириш Сенат томонидан маъқулланди

    Олий Мажлис Сенати 24 апрель куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга айрим йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини камайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларга кўра, 128-6-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик)ни бузганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 3 бараваридан 2 бараварига қисқармоқда. Бундан ташқари, қонундан 2, 3 ва 4-қисмлар чиқариб ташланди, яъни  қонунбузарлик ҳолати такроран (икки, уч ёки ундан ортиқ) содир этилиши билан (БҲМнинг 3 бараваридан 15 бараваригача) ортиб борувчи «жарималар занжири» бекор қилинади. Энди (қонунни ҳали Президент ҳам имзолаши керак) ягона — БҲМнинг 2 баравари миқдорида (490 минг сўм) жарима бўлади.

    Аввалроқ Қонунчилик палатаси депутатлари йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар фуқароларнинг даромадлари ва йўллар ва кўчалардаги шароитларга мутаносиб эмаслигини таъкидлаганди. Вақтинчалик транспортни тўхтатиш учун шароитларнинг йўқлиги, яъни тақиқлаш белгиларининг кўплиги тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш сабабларидан бири деб таъкидланган.

    Қонун билан, шунингдек, айрим йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ҳам бирлаштирилди, чунки тузатишларни ишлаб чиқувчилар таъкидлаганидек, кодексда жарималарнинг «энг кам» ва «энг кўп» миқдорда белгилангани «коррупцион ҳолатларнинг келиб чиқишига имконият яратаётган эди».

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдаги 123-модда (транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаш)даги жарима миқдоридаги «бешдан бир қисмидан бир бараваригача» деган сўзлар «иккидан бир қисми миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилмоқда.

    137-модда (йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши) эса қуйидаги таҳрирда баён этилмоқда:

    «Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса, БҲМнинг 30 баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 1 йил муддатга маҳрум этишга ёхуд 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади».

    Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда 137-модда бир қисмдан иборат бўлиб, унда 30 БҲМ миқдорида жарима ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилиш ёки 15 кун муддатга маъмурий қамоққа олиш кўзда тутилган.

    141-модда (транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш)ни бузганлик учун жарима миқдори ҳам ўзгартирилмоқда — «БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача» миқдор ўрнига БҲМнинг 2 баравари миқдорида ягона жарима жорий этилмоқда.

    147-модда биринчи қисмида (йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш)ги жарима БҲМнинг 1−3 бараваридан БҲМнинг 2 бараваригача миқдорга ўзгаради.

    Бундан ташқари, 54-модданинг 2-қисми (эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш) учун жазо енгиллаштирилмоқда — фуқароларга БҲМнинг 20 баравари, мансабдор шахсларга эса — 30 баравари миқдорида жарима солинади.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг сентябрида Ўзбекистонда автомобилнинг суғуртаси йўқлиги учун жарима майдончасига жойлаштириш амалиёти бекор қилинган эди.

    Мавзуга доир: ЙҲХББ жарималар, ЙТҲлар, ёпилган йўллар ҳақида маълумот берадиган мобил дастурни ишга туширади

    28.04.2021, 16:11   Изоҳ (0)   27324
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистон таркибий ислоҳотларни жадаллаштириши керак» — Халқаро валюта жамғармаси

    28.04.2021, 15:34

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз ҳақида тарқалган миш-мишларни рад этди

    28.04.2021, 15:22

    «Наҳотки борича қабул қилиш шунчалар имконсиз?». Аутизмга чалинган болани тарбиялаётган ота таълимдаги дискриминация, ўзбекчилик ва ННТ очиш орзуси ҳақида

    28.04.2021, 15:10

    «Ўзавтосаноат» ўтган чорак давомида қарийб 50 млрд сўм фойда кўрди

    28.04.2021, 14:33

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Алишер Қодиров ва Расул Кушербаев тортишиб қолди

    28.04.2021, 14:21

    Самарқанддаги икки қишлоқ аҳолиси ўртасида юз берган оммавий муштлашув оқибатида 15 киши жароҳат олди. Уларнинг 3 нафари аёл киши

    28.04.2021, 13:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.