Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти Нарпай туманида 28 ёшли аёлнинг суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилган шахс ушланди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.

Фото: Тергов департаменти

Фото: Тергов департаменти

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 23 апрель куни соат 13:00 да 30 ёшли Қ.О. Нарпай тумани «Амир Темур» маҳалласидан оқиб ўтувчи Қозиариқ каналининг ёнида таниши 28 ёшли Р.Ф. исмли аёлнинг ножўя кўринишдаги суратларини тарқатиш билан таҳдид қилиб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбормаслиги эвазига 1 500 000 сўм пул талаб қилган.

Ушбу шахс пуллардан 1 000 000 сўмни товламачилик йўли билан олаётган вақтида Нарпай тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олиниб, ундан кимёвий ишлов берилган 1 000 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Қ.О. 2021 йил апрель ойининг бошларида Р.Ф.нинг ножўя кўринишидаги расмларини телефонидан ўчириб ташлаш эвазига 300 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қ.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а» (такроран содир этилган товламачилик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Бундан аввал Тошкентда йигит интернетда қизлар билан танишиб, уларнинг яланғоч фото-видеоларини тарқатмаслик учун пул ундириб келгани аниқлангани, Самарқандда 40 ёшли эркак билан гаплашиб, бу ҳақда унинг оила аъзоларига айтмаслик учун 1500 доллар сўраган 16 ёшли қиз ушлангани ҳамда Наманганда дўстининг ножўя кўринишдаги суратларини тарқатиш билан таҳдид қилиб, ундан 20 млн сўм талаб қилган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди