• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўтмишни кўрсатган кашфиёт. Хаббл телескопи тарихи

    Инсоният яралибдики, осмонга интилиб яшайди. Унинг сирларидан воқиф бўлишга ҳаракат қилади. Қадим замонлардан инсоният юлдузлар ҳаракатини кузатиб келган. Бундан улар жамият ҳаётининг турли жабҳаларида фойдаланган. Юлдузларни кузатишда инқилоб ясаган нарса эса телескопдир. «Дарё» колумнисти физик олим Рустам Ашуров ана шундай буюк кашфиётлардан бири бўлмиш Хаббл телескопи ҳақида ҳикоя қилади.

    Имконият чегараси қаерда эканлигини аниқлаш учун шу чегарадан ташқарига чиқиш керак.

    Артур Кларк

    Бироз тарих

    Инсоният имконият чегарасида фазони кузатиш, уни ўрганиш билан антик даврдан бери шуғулланиб келади. Примитив қуроллар ва илмий фаразлар космос ҳақидаги тасаввурни кенгайтиришга доим хизмат қилган. Фазони қуролланган кўз билан кузатиш илк телескоп яратилган даврдан бошланган. Кейинчалик телескоп деб номланган кузатув трубкасини нидерландиялик кўзойнак устаси Иоанн Липпершей 1607 йил тақдим қилади. Унинг трубкасида икки ёқлама қабариқ ва икки ёқлама ботиқ линза жойлаштирилган эди. Аммо ушбу қурилмага ўхшаш бошқа прототиплар ҳам бўлганлиги сабабли Иоаннга телескоп учун патент берилмайди. Ушбу кузатув трубкаси 1609 йил Галилео Галилей томонидан осмон жисмларини ўзганиш учун фойдалана бошлангандан сўнг телескоп деб аталадиган бўлди. Ўша даврдан бугунги кунгача кўплаб модификациядаги оптик ва радиотелескоплар бизда фазони ўзганишда энг асосий қурол сифатида хизмат қилмоқда. Аммо имконият чегарасидан ташқарига чиқиш учун бу етарли эмас эди. Космосни кузатадиган астроном борки, Ер атмосферасидан ташқарида жойлашган телескопни орзу қилишини беркитмайди. Ер атмосфераси электромагнит нурланишнинг инфрақизил диапазони каби диапазонлари учун шаффоф эмас. Шу сабабли аксарият диапазонларда электромагнит нурланиши ерда жойлашган телескоплар томонидан тўлиқ қайд этила олмайди. Шунингдек, атмосфера қатламидаги турбулент оқимлар ҳам телескоп аниқлигига таъсир ўтказади. Ерда жойлашган телескопни биргина Ер орбитасига олиб чиққан ҳолда унинг тасвир аниқлигини 7—10 баробарга ошириш мумкин.

    Ер орбитасига телескоп қўйиш ғоясини илк маротаба астрофизик Лайман Спицер «Astronomical Advantages of an Extra-Terrestrial Observatory» номли мақоласида таклиф қилган. Йигирманчи асрнинг 60 йилларида АҚШ бир нечта содда қурилмаларни орбитага олиб чиққач, 1968 йилда фазодаги телескоп лойиҳасига рухсат берилади ва айнан Спицер ушбу лойиҳа устита ишловчи қўмитага раҳбар этиб тайинланади. Телескоп диаметри 3 метрни ташкил қилиши мўлжалланган эди. Телескоп параллел равишда ишланаётган бошқа лойиҳа — космик шаттллар ёрдамида фазога кўтарилиши керак эди. Аммо нархи ошиб кетгани сабабли телескоп лойиҳаси 1974 йилда тўхтатилади. Астрономларнинг саъй-ҳаракати билан бу лойиҳа 1978 йил муҳокамага қайтади. Узоқ беллашувдан сўнг АҚШ ҳукумати космик телескоп учун 36 миллион АҚШ доллари ажратади. Фақат қурилмани ихчамлаштириш талаби қўйилади. Илк лойиҳадаги телескоп бугунги Хаббл телескопи даражасигача ихчамлаштирилади. Хусусан, шиша диаметри 3 метрдан 2,4 метргача кичиклаштирилади. Кейинчалик лойиҳа бюджети 400 миллион долларгача ошади. Ҳозирги давргача Хаббл телескопига қилинган харажатлар 2,5 миллиард долларни ташкил қилади. Шундай қилиб инсоният тарихидаги энг аҳамиятли лойиҳага старт берилади. Телескоп машҳур астроном Эдвин Хаббл шарафига «Хаббл телескопи» деб номланади.

    Хаббл телескопи

    Хаббл телескопи ультрабинафша диапазонидан инфрақизилгача тўлиқ кўра олиш ва ердаги анологидан тасвир аниқлиги бўйича 10 баробар яхши бўлиш талаб қилиниши сабабли унинг оптик системаси, хусусан, ойналарини ишлаб чиқариш бўйича махсус талаблар қўйилган. Ойнани тайёрлаш ва уни полировка қилиш ишлари билан PerkinElmer компанияси шуғулланади. Компания келишилган ишни вақтида бажара олмагани ва лойиҳа бюджетидан чиқиб кетавергани сабабли буюртмачи NASA стартни орқага чўзиб боради. Лойиҳада иссиқликдан кенгайиш коэффициенти минимал бўлган инновацион шиша материали ишлатилган бўлиб, уни полировка қилишда ҳам ўша даврда синалмаган инновацион усул қўлланилади. Шундай қилиб старт вақти 1986 йилгача чўзилади. Аммо 1986 йил «Челленжер» шаттлининг фожиали авариясидан сўнг шаттл бортидаги 7 нафар экипаж ҳалок бўлади. Бу воқеа шаттл лойиҳасининг бир неча йилгача тўхтатиб қўйилишига сабаб бўлади. Стартнинг қолдирилиши лойиҳа иштирокчилари учун қўл келади. Чунки телескопнинг дастурий таъминоти 1986 йил тўлиқ ишлаб чиқилмаган эди. Дастурий таъминот 1990 йилдагина талаб қилинган даражада ишлаб чиқилади. Шу йили шаттл лойиҳасига ҳам қайта старт берилади. Хаббл телескопи тақдири эса Discovery шаттлига ишониб топширилади.

    Телескопда қуйидаги илмий-қурилмалар мавжуд эди:

    — Кенг бурчакли ва планетар камера (Wide Field and Planetary Camera). Унда 48 та ёруғлик фильтри мавжуд бўлиб, керакли спектр қисмини ажратиб олиб, чуқурроқ ўрганиш имкони бор. Кенг бурчакли камерада катта бурчак остида кузатувлар амалга оширилса, планетар камера катта фокус масофасига эга.

    — Юқори аниқликдаги Годдард спектрографи. Ушбу спектрограф ультрабинафша диапазони учун мўлжалланган.

    — Хира объектлар учун камера (Faint Object Camera). Камера ультрабинафша диапазонида юқори аниқликда тасвирга олишга мўлжалланган.

    — Хира объектлар учун спектрограф. Ультрабинафша диапазонида хира объектларни тадқиқ қилиш учун мўлжалланган.

    — Юқори тезликдаги фотометр. (High Speed Photometer). Ёрқинлиги тез ўзгариб турадиган объектларни кузатиш учун мўлжалланган. Ушбу фотометр орқали секундига 10 минг ўлчовни 2 фоиз хатолик билан амалга ошириш имкони бор.

    Шундай қилиб, 1990 йил Канаверал космодромидан Discovery шаттли Хаббл телескопи билан космосга йўл олади.

    Илк тасвир ва илк муаммо

    Стартнинг эртаси куни Хаббл мўлжалланган манзилга етиб боради. Муаммолар кетма-кет чиқаверади. Аввал шаттлнинг телескоп жойлашган юк сақлаш бўлимида манипулятор мўлжаллангандек ишламайди ва Хабблни қул режимида узоқ вақт орбитага туширишади. Кейин эса қуёш панеллари жойлашган қанот тўлиқ очилмайди. Ушбу муаммо дастурий таъминотда баъзи блокираторларнинг ўчирилиши орқали ҳал қилинади. Узоқ ва машаққатли жараёндан сўнг Хаббл телескопи мўлжалланган нуқтага қўйилади. Аммо асосий муаммо олдинда эди.

    Телескопдан олинган илк тасвирлар оптик системадаги деффект сабабли кутилганидан анча хира эди. Бунинг сабаби полировка вақтида йўл қўйилган хатолик деб топилди. Янги ойна чети керагидан ортиқча текис эди. Ойна четлари белгиланган формадан бор йўғи 2 микрометр (0,002 миллиметр) хатолик билан тайёрланган бўлса-да, система кучли сферик аберрацияни намоён қилди. Яъни ойна четидан қайтаётган, нур ойна марказидан қайтаётган нур фокусланаётган нуқтадан бироз четда фокусланарди. Шу сабабли олинаётган тасвирлар жуда хира кўринишда эди.

    Бу муаммони бартараф этишнинг икки йўли бор эди. Телескопни ерга тушириб қайта таъмирлаш ёки телескоп ойнасини космосда алмаштириш. Ерга қайтариб тушириш жуда қиммат ечим бўлса, оптик системани очиқ космосда тўлиқ алмаштириш имконсиз нарса эди.

    Шунда олимлар томонидан яхши ечим таклиф қилинди. Деффект мавжуд. Лекин бу юқори аниқликда маълум бўлган деффект эди. Демак, ҳисоб-китобларга таяниб сферик аберрацияни  коррекция қиладиган қурилма ясаш мумкин. Бу қурилма COSTAR деб номланди. Қурилма тайёр бўлгач уни Хаббл телескопига олиб бориб ўрнатиш керак эди. Бу миссия инсоният тарихидаги энг ажойиб ва энг хавфли миссиялардан бири бўлиб қолади. Астронавтлар шаттл билан телескоп яқинига боради. Таъмирловчи бригада очиқ космосга қурилма билан чиқади ва телескопгача бўлган йўлни очиқ космосда босиб ўтади. COSTAR оптик системаси Хаббл телескопига қўшимча сифатида ўрнатилади.

    Ушбу мураккаб экспедиция 1993 йил Indevor шаттлида амалга оширилади ва таъмирлаш ишлари очиқ космосда 9 кун давом этади. Бу экспедиция инсоният тарихидаги энг қийин экспедиция сифатида тарихга кирган. Астронавтлар 9 кун ичида 5 та узоқ муддатли очиқ космосга чиқишни амалга оширади. Натижада COSTAR оптик системаси Хабблга ўрнатилади.

    Ерда эса таъмирдан кейинги илк тасвирлар ҳаяжон билан кутилаётган эди. Чунки икки йил давомида лойиҳа жамоатчилик босими остида яшайди. Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик тинмай лойиҳанинг нархи ва ундан келган фойдани солиштириш билан овора бўлди. Хаббл телескопи кулги объектига ҳам айланиб улгурган эди.

    1994 йил 13 январь куни жамоатчиликка таъмирдан кейинги тасвирлар намойиш қилинди. Бу Хабблнинг ғалабаси эди. Натижа кўзни қувонтирадиган даражада эди.

    Фото: NASA

    Хаббл бизга нима берди?

    Хаббл лойиҳаси муҳокама қилинаётганда АҚШ Конгресси лойиҳа муаллифларига савол беради: «Нега АҚШ солиқ тўловчилари Хаббл каби лойиҳаларга пул сарфлаши керак деб ўйлайсиз?» Бу саволга астромон, «Хабблнинг онаси» Нэнси Роман қуйидагича жавоб берган: «Ҳар бир АҚШ фуқароси бир кинозалда бир марталик кино учун харажат қиладиган маблағини бизга берса, биз 15 йил давомида унга унутилмас таассуротларни кафолатлаймиз».

    Хаббл телескопи инсоният имконият чегарасини анча кенгаштириш билан бирга унутилмас таассуротларни ҳам тақдим қилди. Хаббл билан инсоният ўтмишга саёҳат қилди. Галлактикалар ва юлдузлар туғилиши ва уларнинг якуни, қора туйнук, туманликлар. Илм-фан коинотдаги қора материя миқдори, борлиқнинг ёши, унинг кенгайиш тезлиги каби фундаментал кашфиётларга айнан Хаббл телескопи каби инструмент билан эришди.

    Қуйида телескоп ёрдамида олинган суратлардан баҳра олинг.

    Hubble Ultra-Deep Field (HUDF). Буюк портлашдан 800 миллион йил сўнг галлактикалар жамланмаси.

    Hubble Ultra-Deep Field (HUDF). Буюк портлашдан 800 миллион йил сўнг галлактикалар жамланмаси.
    Фото: NASA

    Кил туманлигидаги юлдузлар жамланмаси.

    Кил туманлигидаги юлдузлар жамланмаси.
    Фото: NASA

    М74 галлактикаси.

    М74 галлактикаси.
    Фото: NASA

    Бургут туманлиги. Бу ерда юлдузлар ҳосил бўлиши акс этган.

    Бургут туманлиги. Бу ерда юлдузлар ҳосил бўлиши акс этган.
    Фото: NASA

    Мушук кўзи туманлиги. Ўлаётган юлдузлар акс эттирилган туманлик

    Мушук кўзи туманлиги. Ўлаётган юлдузлар акс эттирилган туманлик
    Фото: NASA
    25.04.2021, 17:46   Изоҳ (0)   20569
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистонда COVID-19 бўйича рекордлар фонида кислород танқислиги юзага келди. АҚШ Ҳиндистонга ёрдам кўрсатишга ваъда берди

    25.04.2021, 17:32

    Индонезия президенти ғойиб бўлган сувости кемасини расман чўкиб кетган деб эълон қилди

    25.04.2021, 16:31

    Бағдоддаги COVID-касалхонада ёнғин юз берди, 80 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Ироқда уч кунлик мотам эълон қилинди (видео)

    25.04.2021, 15:30

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян истеъфога чиққанини эълон қилди

    25.04.2021, 13:28

    Байден арманлар геноцидини тан олганидан кейин АҚШ элчиси Туркия ТИВга чақирилди. Туркиядаги АҚШ дипломатик ваколатхоналари вақтинчалик ёпилади

    25.04.2021, 12:06

    Индонезия ҳарбий денгиз кучлари сувости кемасидаги буюмлар топилгани, 53 нафар экипаж аъзосининг ҳаммаси ҳалок бўлганини маълум қилди

    25.04.2021, 11:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Байден ҳужжатларни ўзи имзоламаган” — Трамп

    Дунё | 20 май, 22:30

    Самарқанддаги тўйда машинада гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга чора кўрилди (фото, видео)

    Ўзбекистон | 20 май, 22:15

    Ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз тайинланадиган бўлди

    Ўзбекистон | 20 май, 22:00

    Сочингизни жозибали кўрсатадиган 8 оддий лайфҳак

    Лайфстайл | 20 май, 21:50

    Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

    Ўзбекистон | 20 май, 21:28

    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!

    Реклама | 20 май, 21:00

    Франция ҳукумати Павел Дуровни АҚШга боришини тақиқлади

    Дунё | 20 май, 21:15

    Ўзбекистон Кубоги. “Сўғдиёна” ўз уйида “Хоразм ФА”ни мағлуб этиб, гуруҳда пешқадам бўлди

    Спорт | 20 май, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.