Ўзбекистонда автомобиль рақами сотуви бўйича рекорд ўрнатилди, дея хабар қилмоқда Spot.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг дастлабки уч ойида ўзбекистонликлар чиройли авторақамлар сотиб олиш учун 62 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу чиройли авторақамлар сотувга чиқарила бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2018 йилнинг биринчи чорагида 12,1 миллиард сўм, 2019 йилда 36,2 миллиард сўм, 2020 йилда 43,2 миллиард сўм бўлган эди.
Бундан ташқари, битта рақамнинг нархи бўйича ҳам янги рекорд ўрнатилди. Тошкент шаҳрига тегишли бўлган рақам аукционда 441,5 миллион сўмга сотилган.
Ушбу рақам таркибида 777 сони борлиги аниқ, қолган сон ва белгилари ошкор қилинмаган. Маълум қилинишича, бу 30 Z 777 ZZ рақами эмас, чунки янги рақам Тошкентда рўйхатдан ўтган.
Маълумот учун, 2020 йилнинг ноябрида ҳайдовчиларга исталган ҳарф комбинациялари билан чиройли рақамларни сотиб олишга рухсат берилган. Бунда авторақамларнинг бошланғич нархи одатдагидан анча юқори бўлади.
Мавзуга доир: Самарқанд вилоятига тегишли яна бир чиройли авторақам аукционда қарийб 251 млн сўмга сотилди
Изоҳ (0)