• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Шерхон атрофидаги чиябўрилар, Лукашенкога суиқасд ҳамда бошқа кўплаб ички ва ташқи масалалар. Владимир Путиннинг парламентга мурожаати бўйича асосий маълумотлар

    Россия президенти Владимир Путин 21 апрель куни Федерал Мажлисга 78 дақиқа (1 соат 18 дақиқа) давомида йиллик мурожаатини ўқиб эшиттирди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Давлат раҳбарининг парламентга йиллик мурожаати — бу президентнинг мамлакатни яқин келажакдаги ривожланиши стратегик йўналишлари ҳақидаги қарашларини ифодаловчи дастурий ҳужжат. 2021 йилги мурожаатнинг муҳим қисми мамлакатни ривожлантириш, демография ва фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларига бағишланди.

    Мурожаатнинг асосий масалалари қуйидагилардан иборат бўлди:

    Фуқароларга оид

    • Ҳокимият озиқ-овқат маҳсулотларига мажбурий нархлар ўрнатмайди.
    • Ҳукумат хонадонларга бепул газ улаш имконини берадиган газлаштириш режасини ишлаб чиқиши керак.
    • Уч йил ичида асосий давлат ва коммунал хизматлар 24/7 режимида онлайн тарзда тақдим этилиши керак.
    • Тўлиқ бўлмаган оилаларда яшовчи 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларга ойига 5650 рубль (73,789 доллар)миқдорида пул берилади.
    • Эҳтиёжманд ҳомиладор аёлларга ойига 6350 рубль (82,931) тўланади.
    • Мактаб ёшидаги болалари бор оилаларга ҳар бир бола учун август ойи ўрталарида 10 минг рублдан (130,60 доллар) тўланади.
    • 2021 йилданоқ етти ёшгача бўлган болани парваришлаш учун касаллик бўйича таътилда бўлган оналарга меҳнат стажидан қатъи назар, иш ҳақини 100 фоиз миқдорда тўлаш бошланади.
    • Туризм хизматларида тўловнинг 20 фоизини қайтариб бериш дастури йил охиригача узайтирилади. Бу йил болалар ёзги оромгоҳга борганларида йўлланма нархининг ярми қайтарилади.
    Ҳудудларга оид
    • Ҳудудларнинг бутун ҳажми ўз даромадларидан 25 фоизга ошиб кетган тижорий қарзлари муддати 2029 йилгача бўлган бюджет кредитлари билан алмаштирилади.
    • Ҳудудларга инфратузилма учун муддати 15 йиллик ва ставкаси йилига 3 фоиздан ошмайдиган бюджет кредитлари берилади.
    • Москва—Қозон тезюрар автомагистрали Екатеринбурггача узайтирилади ва уч йил ичида қуриб битказилади.
    • Пандемия оқибатларига қарши курашиш учун минтақаларга ажратилган бюджет кредитлари қайта тузилади.
    Соғлиқни сақлашга оид
    •  2030 йилга келиб мамлакатда ўртача умр кўриш давомийлиги 78 ёшга етиши керак (2019 йилда — 73,3 эди).
    • 1 июлдан бошлаб барча ёшдаги фуқароларни тиббий ва касбий кўрикдан ўтказиш дастурлари кенгайтирилади.
    • Кейинги уч йилда қишлоқларга қўшимча равишда 5 мингта тез ёрдам машинаси берилади.
    Таълимга оид
    • Маданий ташаббуслар учун Президент жамғармаси яратилади, 2021 йил унга 3,5 миллиард рубль ажратилади.
    • Кейинги икки йилда педагогика университетларини жиҳозлаш учун 10 миллиард рубль (13046518.67 доллар) ажратилади.
    • Университетларда яна 45 минг бюджет ўринлари очилади.
    • 1 миллион бола учун 1300 та янги мактаб қурилади.
    Экологияга оид
    • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими, инфратузилма ва агросаноат мажмуаси иқлим ўзгаришига мослаштирилиши керак. Углерод чиқиндилари устидан қатъий назорат тизими яратилади.
    • Маҳсулотларни етказиб бериш учун ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларнинг жавобгарлиги кенгайтирилади. Атроф-муҳитга етказилган зарар учун корхона эгаларининг молиявий жавобгарлиги тўғрисидаги қонунни қабул қилиш тезлаштирилади.
    Ташқи сиёсатга оид
    • Чет элликларга Россия Федерациясига виза олиш учун масофадан туриб, ортиқча расмиятчиликсиз ва тўрт кун ичида мурожаат қилишларига рухсат берилади.
    Шунингдек, «Коммерсантъ» ташқи сиёсат масаласида Путиннинг қуйидаги иқтибосларини келтирди:
    • «Шерхоннинг атрофида майда Табакилар айланиб юрибди, ўз олий ҳукмронининг оғзини мойлаш учун увуллаяпти. Киплинг — буюк ёзувчи» (Шерхон ва Табаки Редярд Киплингнинг Маугли ҳақидаги асари қаҳрамонлари).
    • «Агар кимдир бизнинг яхши ниятларимизни бефарқлик ёки заифлик деб билса ва кўприкларни ўзи ёқмоқчи бўлса ёки ҳатто портлатмоқчи бўлса, у Россиянинг жавоби ассиметрик, тезкор ва қатъий бўлишини билиб қўйиши керак».
    • «Бизда ҳар қандай қарорни қабул қилишда етарлича сабр-тоқат, масъулият ва соғлом фикр мавжуд. Умид қиламанки, Россия билан муносабатларда ҳеч ким ‘қизил чизиқ’дан ўтишни ўйламайди, қаерда бу ҳолат юз беришини ўзимиз аниқлаймиз».
    • «Хавфсизлигимизнинг асосий манфаатларига таҳдид солувчи ҳар қандай провокация ташкилотчилари қилган ишларидан қаттиқ пушаймон бўлади».
    • «Россия ўз манфаатларини ҳимоя қилади. Ғарб Александр Лукашенкони ўлдиришга уринишни сезмагани ва қораламагани характерлидир. Унинг сиёсатига хоҳлагандай муносабатда бўлиш мумкин, аммо давлат тўнтариши ва сиёсий суиқасдларни ташкиллаштириш — бу меъёрдан чиқиш».
    Бу президент Владимир Путиннинг парламентга 17-мурожаатидир. Давлат раҳбарининг мурожаатини парламентнинг ҳар икки палатаси аъзолари, вилоят раҳбарлари, ҳукумат аъзолари тинглади.

    Президентнинг рекорд даражада узоқ давом этган мурожаати 2018 йилда бўлиб, у 1 соат 55 дақиқага чўзилган. Тахминан 48 дақиқалик энг қисқа мурожаатлари 2004 ва 2005 йилларда бўлган.

    Мавзуга доир:

    • Владимир Путин Россия Федерал мажлисига мурожаатини ўқиб эшиттирмоқда (тўғридан-тўғри эфир)
    • Путиннинг мурожаати ва норозилик акцияси арафасида Москвадаги Манеж майдонига тўсиқлар ўрнатилди

    22.04.2021, 14:45   Изоҳ (0)   21961
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    WSJ: Байден арманлар геноцидини тан олишга тайёр

    22.04.2021, 13:57

    NASA марсоходи тарихда биринчи марта Марс атмосферасидан кислород ажратиб олди

    22.04.2021, 12:34

    Бутун Россия бўйлаб Навальнийни қўллаб-қувватлаб ўтказилган акцияларда 1700 га яқин одам ҳибсга олинди (фото)

    22.04.2021, 09:42

    Москва Зеленскийнинг Путин билан Донбассда учрашиш таклифига жавоб қилди

    22.04.2021, 09:26

    Ҳиндистондаги COVID-19 касалхонасида 24 нафар одам газдан бўғилиб ҳалок бўлди (фото ва видео)

    22.04.2021, 08:23

    Йиртқичлардан қочаётган Пумба, коронавирусга қарши курашаётган Spider-man, ёқиб юборилган жасадлар. 21 апрель суратлари

    21.04.2021, 23:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.