Тошкент давлат шарқшунослик университетида дарслар 22 апрелдан масофавий шаклга ўтказилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати маълум қилди.
Ўқув жараёни Zoom ва Moodle платформалари орқали 14 кун давомида масофавий шаклда ўтказилади.
Бундан аввал Жисмоний тарбия ва спорт университети ва Жаҳон тиллари университети ҳамда унинг академик лицейи ҳам ўқув жараёнлари онлайн шаклга ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 19 апрелдан, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида эса 20 апрелдан 14 кунга масофавий шаклга ўтказилганди.
Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида профессор-ўқитувчилари, талабалари орасида коронавирусга чалиниш ҳолати аниқлангани сабаб дарслар 19 апрелдан онлайн шаклга ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ҳам дарслар 12 апрелдан бошлаб икки ҳафтага онлайн шаклга ўтказилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4 нафар ўқитувчи ва 1 нафар талабасида коронавирус аниқланиб, ОТМ масофавий таълимга ўтганди. 25 март куни Тошкент молия институти ва Тошкент транспорт университети талабаларида ҳам коронавирус аниқлангани сабаб факультет талабалари масофавий шаклга ўтказилганди.
Изоҳ (0)