Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида Аҳмад Ниязимбетовга тегишли қўра 440 бош қўй-қўзиси ва эчки-улоғи билан ёниб кетди, деб ёзмоқда ЎзА.

Республика прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 2021 йил 22 мартдан 23 мартга ўтар кечаси содир бўлган. Ҳолат юзасидан Элликқалъа тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.