• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Қишки кийим ва пойабзалларга зарар етмаслиги учун уларни қандай сақлаш керак?

    Кийим ва пойабзалларни олиб қўйишда айрим жиҳатлар инобатга олинмаса, улар нотўғри сақланса, куя тушиши, матонинг ранги ўзгариши каби ҳолатлар кузатилиши мумкин.

    Фото: Freepik

    Фото: Freepik

    Сақлашнинг асосий қоидаси: Кўпроқ ҳаво, камроқ ёруғлик ва намлик

    Исталган кийим-кечакни олиб қўйишдан аввал ювиш ва тозалаш ёки кимёвий тозалашга бериш керак. Бу айниқса оч рангли пойабзалларга тааллуқли. Сизга кўринмагани билан доғлар бир неча ойдан кейин намоён бўлиши, шундан кейин кетказиш янада қийин бўлиши мумкин.

    Атир ва дезодорант вақт ўтиши билан мато рангини ўзгартириши, овқат доғи эса куя тушишига сабабчи бўлиши мумкин. Кийим-кечаклар ювилганидан кейин яхшилаб қуримагунига қадар уни шкафга қўйишга ёки тахлашга ошиқмаганингиз яхши. Уларни ҳаво ўтмайдиган, қалин полиэтилен пакетларда сақламанг. Ҳаво тегмагани ҳисобига мато сарғайиши мумкин. Матоли қоп ёки ҳаво ўтадиган текстиль қути (коробка)ларда сақланг. Қоғоз пакет ёки эски ёстиқ жилдларидан ҳам фойдаланса бўлади.

    Мутахассислар кийимларни сақлашда вакумли қоплардан фойдаланишни тавсия қилмайди. Жой тежаш имконини бергани билан унда жун матосидан тикилган пальто ва курткаларни сақламаган яхши. Бу матога зарар етишига олиб келиши мумкин. Жун матоли кийим-кечакни кийим илгичда сақлаш матонинг шакли бузилиши, чўзилишига олиб келади. Яхшиси тахлаб эски ёстиқ жилди ёки чойшабга ўраб, олиб қўйинг. Кийимларни сақлаш учун 21 даража ҳароратдан мукаммали йўқ. Кийимларни қуёш нури ва намликдан сақлаш кераклиги сабаб ҳам гардероб сифатида балкондаги шкаф ёки ёруғлик тушмайдиган хонадан фойдаланинг.

    Нимадан бошлаш керак?

    Шкаф ва кийим илгичдаги кийим-кечакларни бир жойга тўплаб уларни учга ажратинг:

    • Устки кийимлар: куртка, шуба, пальто;
    • Аксессуарлар: шапка, шарф, қўлқоп;
    • Бошқа қалин, жун матосидан тикилган кийимлар: свитер, кардиган ва жакетлар.
    Киймайдиган ва ювилиши (машинада ювиладиган алоҳида, қўлда ювиладигани алоҳида) керак бўлган кийимларни ажратинг. Кийимларни сақлайдиган жой ёки полкани яхшилаб артиб, чанглардан тозалаб олинг. Қоғоз қути ёки солинадиган нарсани тайёрлаб олинг.

    Пальто ва куртка

    Чўнтакларини текширинг, замок ёки тугмаларини тақиб тахланг ва қутига жойланг.

    Шуба

    Жуда ҳам нозик ва зарар етказиш мумкинлиги сабаб ҳам шубаларни профессионал тозалаш хизматларига йилда бир марта бериб туриш тавсия қилинади. Кейин эса қуруқ ва ёғочдан ишланган кийим илгичларда сақлаш керак. Шуба бошқа кийимларнинг орасида бўлмаслиги, унинг устидан ғилоф ёки тўқ рангли мато ёпилиши керак. Мато шубадан 10-15 см узунроқ бўлиши лозим, полиэтилендан фойдаланманг.

    Шапка ва шарфлар

    Шаклини йўқотмаслиги керак бўлган шапка ичини қоғоз билан тўлдиринг. Солиш учун махсус қути топилмаса, пойабзалникидан фойдаланинг.

    Свитерлар

    Енгларини ўртасига, пастки қисмини эса юқорига қилиб тахланг. Жун матосидан тикилган ёки бошқалардан қалинроғини қутининг тагига қўйинг. Тош ва кўзли бўладиган бўлса, орасига қоғоз қўйишни унутманг. Қутига солишда вертикал сақлаш усулидан фойдаланганингиз яхши.

    Узун кийимлар

    Гардеробда жой бўладиган бўлса, жун матосидан тикилган кўйлак, пальто ёки плашларни олиб қўйишга ҳожат йўқ. Бир тарафга қўйиб устидан матоли қоп ёки ғилоф кийдиринг, аммо целлофан ва плёнкадан фойдаланманг.

    Пойабзаллар

    Олиб қўйишдан аввал яхшилаб ювинг ёки тозалаб олинг. Тозаланган оёқ кийимни силикагелли (намиқишининг олдини олиш учун) бор қопчаларга солинг. Қаттиқ оёқ кийимларга из тушиб қолишининг олдини олиш учун ичини ғижимланган қоғоз билан тўлдиринг. Иложи бўлса узун этикларни вертикал ва пойабзалларнинг махсус қопчаларида сақланг. Табиий мўйнали ёки теридан ишланган пойабзалга куя тушишининг олдини олиш учун қути ичига унга қарши восита қўйишни унутманг.

    Мавзуга доир:

    • Фақат либос учун эмас: Кийим илгичдан яна нима мақсадда фойдаланса бўлади?
    • Шампунь, фольга ва кийимларни ювишда керакли бўлган бошқа 8 та кутилмаган восита (фото)
    • Атир узоқ туриши учун вазелин ва косметикадан пул тежашга ёрдам берадиган 15 лайфхак
    • Ташлашга шошилманг: банан пўстлоғидан кундалик ҳаётда унумли фойдаланиш сирлари
    • Такрор ишлатиш мумкин ва керак бўлган бир марталик буюмлар

    18.04.2021, 09:53   Изоҳ (0)   31935
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фольга ёки пергамент? Улардан қандай ҳолатларда фойдаланиш керак?

    15.04.2021, 19:38

    Пиёз, саримсоқ ва балиқ ҳидини бартараф этишнинг 10 усули

    12.04.2021, 15:46

    Таъмига таъсир қилади: Товуқ гўштини қовуриш жараёнида йўл қўйиладиган 10 хато

    10.04.2021, 18:42

    Аллақачон урфдан қолган ҳамда воз кечиш керак бўлган 7 та аксессуар (фото)

    08.04.2021, 16:58

    Ташлашга ошиқманг: Майонез, кетчуп ва бошқа маҳсулот «қолдиқ»ларидан қандай фойдаланса бўлади?

    08.04.2021, 08:59

    Эски пайпоқ, резина қўлқоп, пойабзал губкаси — чангдан тозалашда қўл келадиган оддий усуллар

    07.04.2021, 19:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ал-Ҳилол” Александр Исак учун “рад этиб бўлмас” таклиф жўнатди

    Спорт | 26 июл, 16:10

    Чирчиқ дарёсида ноқонуний қум-шағал қазиб олган мансабдор 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 16:00

    “Тетрис” 40 ёшда: болаликда ўйналган видеоўйинлар асосида яратилган фильмлар

    Кино | 26 июл, 15:37

    Флик “Барселона” футболчилари учун интизомий талабларни кучайтирди

    Спорт | 26 июл, 15:27

    Студияда жиҳозлаш ишлари олиб борилган — Навоийдаги заҳарли тутун ҳақидаги репортаждан кейин жонли эфирлар тўхтаб қолганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 15:01

    “Британия ўт очиш тўхтатилгандан сўнг Фаластин давлатини тан олиши мумкин” — Стармер 

    Дунё | 26 июл, 14:51

    Қайиқ устида рақсга тушган индонезиялик бола интернет юлдузга айланди (видео)

    Лайфстайл | 26 июл, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.