• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Moderna Буюк Британия ва Канадага ўз вакцинасини режалаштирилганидан камроқ етказиб беришини маълум қилди

    АҚШнинг Moderna фармацевтика компанияси 2021 йилнинг иккинчи чорагида ўзининг коронавирусга қарши вакцинасини Канада ва Буюк Британияга режалаштирилганидан камроқ етказиб беради. Бу ҳақда компаниянинг CNN’га берган маълумотига таяниб, «РБК» хабар берди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Мавжуд талаб, таъминот ва тақсимотни ҳисобга олган ҳолда, Moderna иккинчи чоракда бир қатор мамлакатларга, шу жумладан, Канада ва Буюк Британияга вакцина етказиб бериш ҳажмини кутилаётганидан камайтиради», — дейилади компания хабарида. Moderna вакцина таъминоти қанчага камайиши ва бу танқисликни қачон ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида маълумот бермади.

    «Вакцина ишлаб чиқаришни кенгайтириш траекторияси бир текис эмас ва барча саъй-ҳаракатларга қарамай, Европа таъминот занжирида илгари режалаштирилган дозаларнинг танқислиги мавжуд», — дея компаниянинг сўзларини келтирди The Wall Street Journal.

    «Вакцина ишлаб чиқариш жуда мураккаб жараён. Таъминотнинг беқарорлигига эса бир қатор омиллар, жумладан, инсон омили ва моддий ресурслар сабаб бўлди», — дея қўшимча қилди Moderna. «Энг қисқа вақтда» барқарор таъминотни яратиш учун компания ўз шериги, Швейцариянинг Lonza компанияси билан ишлайди ва, шунингдек, «барча ҳукуматлар билан яқин алоқада бўлади», дейилади хабарда.

    Коронавирус билан касалланганлар сонининг кескин ортишини бошдан кечираётган Канада Moderna вакцинаси етказиб берилишининг қисқариши муносабати билан «ҳафсаласи пир бўлганини» маълум қилди. «Бизнинг ҳукумат Moderna’дан ўз мажбуриятларини бажаришини талаб қилишда давом этади», — деди Канаданинг  жамоат ишлари ва харидлар вазири Анита Ананд. Унинг сўзларига кўра, апрель ойи охирида компания мамлакатга вакцинанинг кутилганидан деярли ярми — 1,2 миллион дозанинг ўрнига 650 минг доза етказиб бермоқчи.

    Буюк Британия ва Канададан ташқари, Moderna коронавирусга қарши вакцинани етказиб бериш бўйича Япония, Жанубий Корея, Швейцария, Исроил ва бошқа бир қатор мамлакатлар билан шартнома имзолаган. Январь ойи бошида  Европа Иттифоқи томонидан ушбу препаратни қўллаш маъқулланган эди.

    Аввалроқ Литвада 78 ёшли эркак коронавирусга қарши Moderna вакцинасининг иккинчи дозасини олганидан сўнг вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

    Moderna биотехника компанияси ўзи ишлаб чиқарган вакцина устида олиб борилган тадқиқотлардан сўнг препаратнинг самарадорлик даражасини пасайтирди. 2020 йил декабрь ойида Moderna вакцинасининг самарадорлиги 94,1 фоизга баҳоланган эди. Ҳозир маълум бўлишича, препарат 90 фоиз ҳолатда инфекцияни юқтиришнинг олдини олади, касалликнинг оғир шаклидан эса 95 фоиз ҳимоя қилади. 30 мингдан ортиқ одамни қамраб олган клиник синовларнинг учинчи босқичи натижалари бўйича ушбу хулосага келинган.

    Шунингдек, Moderna коронавирус вакцинасини олти ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда синашни бошлаган эди. Синов жараёнида, тахминан, АҚШ ва Канададан 6750 нафар бола қатнашиши режалаштирилган.

    Маълумот учун, АҚШ Озиқ-овқатлар ва дорилар сифати бўйича бошқармаси (FDA) 18 декабрь куни Американинг Moderna фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинани мамлакатда қўллаш учун рухсат берган.

    17.04.2021, 18:16   Изоҳ (0)   21177
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ санкцияларига жавоб чоралари кўрилганини эълон қилди

    17.04.2021, 15:12

    Макрон, Меркель ва Зеленский Россияни ўз қўшинларини Украина чегарасидан олиб кетишга ундади

    17.04.2021, 14:12

    Куба Коммунистик партияси раҳбари Рауль Кастро истеъфога чиқишини маълум қилди. Мамлакат бошқарувида Кастролар оиласи даври 62 йил давом этди

    17.04.2021, 13:13

    Google ривожланаётган мамлакатлар учун коронавирусга қарши 250 минг доза вакцина олиб беради

    17.04.2021, 08:08

    Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли унинг ўрнига Ахалтекин отларини етиштириш ассоциацияси раҳбарлигига сайланди

    17.04.2021, 07:51

    Буюк Британияда COVID-19’нинг янги штамми аниқланди

    17.04.2021, 07:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.