Ўзбекистонда 15 апрель куни яна 292 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бу 2021 йилдаги янги антирекорддир. Аввалги антирекорд (227 киши) 14 апрель куни қайд этилган эди. Мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86 022 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 2 нафари Андижон вилоятида,
- 7 нафари Бухоро вилоятида,
- 2 нафари Жиззах вилоятида,
- 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Наманган вилоятида,
- 21 нафари Самарқанд вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 2 нафари Фарғона вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 37 нафари Тошкент вилоятида,
- 206 нафари Тошкент шаҳрида
ССВнинг қўшимча қилишича, ўтган бир сутка давомида Қорақалпоғистонда 4 нафар, Бухорода 10 нафар, Наманганда 3 нафар, Сирдарёда 4 нафар, Тошкент вилоятида 23 нафар, Тошкент шаҳрида эса 143 нафар, республика бўйича жами 187 киши COVID-19 касаллигидан соғайган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 635 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1738 нафар бемор даволанмоқда.
Изоҳ (0)