Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Индиана штати Индианаполис шаҳридаги FedEx логистика компанияси омборида отишма содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди, деб ёзади Meduza.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Хабарга кўра, отишма 15 апрель куни кечқурун шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмида, маҳаллий аэропорт яқинида жойлашган етказиб бериш хизмати омборида содир бўлган. Полиция маълумотларига кўра, отишмада саккиз киши ҳалок бўлган. Яна тўрт киши жароҳатлар билан касалхоналарга етказилган, жабрланганлардан бирининг аҳволи оғир. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари отишма ҳақида гувоҳларнинг баъзи хабарларини эълон қилди. Гувоҳлардан бири бинода полда ётган бир кишини кўргани ҳақида хабар берган. Бошқасининг айтишича, отишма пайтида унинг жияни ўз машинасида яқин атрофдаги тўхташ жойида бўлган ва қўлидан ўқ еб, яраланган ҳолда касалхонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Индианаполисда ўт очган жиноятчи ўз жонига қасд қилган.

Аввалроқ АҚШнинг Теннесси штати Ноксвилл шаҳрида жойлашган мактабда ҳам отишма юз берган эди, оқибатда бир киши ҳалок бўлган, полиция офицери яраланиб, касалхонага етказилган. Бунгача АҚШда 16-, 22- ва 31 март кунлари ҳам шундай ҳодисалар бўлиб ўтган эди.

31 март куни Калифорния штатининг Оринж округида юз берган отишма оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, бир киши яраланган.

22 март куни Колорадо штатининг Боулдер шаҳридаги супермаркетда 21 ёшли Аҳмат Алисса отишма содир этган, оқибатда 10 киши, шу жумладан, бир нафар полиция ходими ҳалок бўлган. Расмий маълумотларга кўра, гумондор отишмадан олти кун олдин ҳужум қуролини сотиб олган. АҚШ президенти Жо Байден Колорадодаги отишма оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига беш кунлик мотам эълон қилган.

Аввалроқ Жо Байден АҚШ Конгрессига қурол сотишга оид шартларни мураккаблаштиришни таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди