• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Навальнийнинг фонди Путиннинг «энг махфий расмий дала ҳовлиси» ҳақида суриштирув эълон қилди. У ерда черков, вип-ресторан ва спа-мажмуа бор (видео)

    Россиядаги Коррупцияга қарши кураш фонди мамлакат президенти Владимир Путиннинг «энг махфий расмий дала ҳовлиси» бўйича суриштирув эълон қилди. Гап Новгород вилоятининг Валдай кўли ёнидаги «Долгий Борода» турар жойи ҳақида кетмоқда, деб ёзади Meduza.

    Фото: WebОS

    Фото: WebОS

    Хабарга кўра, кадастр ҳужжатлари бўйича турар жой майдони 250 гектарни ташкил этади. Улардан 150 гектари расмий равишда Россия Федерациясига тегишли бўлиб, Федерал хавфсизлик хизмати томонидан доимий фойдаланилади. Унда қўшимча бинолар — омборлар, гаражлар, ангарлар, шунингдек, кичик меҳмонхоналар мавжуд.

    Фонд маълумотларига кўра, қолган ерлар «Прайм» МЧЖда рўйхатдан ўтган. Улар Владимир Путиннинг дўсти ва «Россия» банкининг асосий акциядори Юрий Ковальчукга тегишли.

    «Прайм» турар жойнинг ушбу қисмини Россия Федерацияси президенти девонига ижарага беради. Фирманинг молиявий ҳисоботларига кўра, сўнгги ўн йил ичида «Прайм» ижара хизматидан 2,7 миллиард рубль (35,3 миллион доллар) даромад олган.

    «Прайм»дан ижарага олинадиган ҳудудда 80 га яқин бино мавжуд. Улар орасида майдони 3500 квадрат метр бўлган тўрт қаватли бош сарой, Хитой павильони, рус кулбаси, ҳаммом, сауна, отхона, гольф майдончаси, болалар майдончаси, кинотеатрга эга вип-ресторан, боулинг, бильярд хонаси ва мини-казино, шунингдек, ҳудудга қарашли Владимир черкови бор.

    Фонднинг ёзишича, бундан ташқари, асосий қароргоҳдан унчалик узоқ бўлмаган икки баравар катталикдаги уй бор — бу умумий майдони қарийб 7000 квадрат метр бўлган иккита ер ости қаватига эга спа-мажмуаси. Ушбу бино қаватлари режаси соларюм, сузувчи бассейн, криокамералар, массаж ванналари, стоматология, косметология, лой терапияси ва лимфопрессинг хоналари, 25 метрли бассейн ва алоҳида массаж блокидан иборат.

    Бошқа қаватда ётоқхона, 200 метрли зал, 500 метрли меҳмонхона, хизмат кўрсатиш хонаси, овқатланиш учун махсус лифт ва аквариум учун 13 квадрат метрли хона мавжуд. Ер ости қаватида ёрдамчи ва тозалик ходимларининг хоналари, шунингдек, тузли ҳаммом, лой терапияси ва махсус алоқа воситалари учун хоналар мавжуд.

    Фонд маълумотларига кўра, Валдайдаги қароргоҳ Путиннинг энг севимли уйи. Мазкур турар жой ҳақида жуда кам маълумот мавжуд — расмий фотосуратлар ва давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар бор, холос.

    «Қачондир Путин ҳокимиятни тарк этади, қолган уйлар Совет Иттифоқи давридаги каби балансда қолади, аммо бу ерда давлат турар жойсиз ерларнинг ярмигагина эгалик қилади. Қолган ҳаммаси Ковальчукка тегишли. Путин ноль тортишиш кучида ухлайдиган ва рассомларни таклиф қиладиган мана шу жой учун йилига 300 миллион рубль ҳавога совурилади», — дейилади фонд баёнотида.

    ОАВ 2018 йилда Юрий Ковальчук ва унинг оиласи тузилмалари Валдай кўлидаги дача атрофидан 460 гектар ўрмон ва далаларни олгани, шунингдек, ерларнинг бир қисмини бошқаришни бошлагани ҳақида ёзган. 2017 йилда «Прайм» компанияси давлат дача ҳудудидан сув қувурини ўтказди ва уни ўз мулки сифатида рўйхатдан ўтказди.

    Маълумот учун, Коррупцияга қарши кураш нодавлат ташкилоти, бу Алексей Навальний томонидан 2011 йилда ташкил этилган фонд. Унинг асосий фаолияти — Россия ҳукуматининг юқори органларида суриштирув ўтказиш, коррупция схемаларини ошкор қилиш ва коррупцияни йўқ қилишга қаратилган.

    19 январь куни Коррупцияга қарши кураш фонди «Путин учун қурилган қаср» ҳақида катта суриштирув эълон қилган эди.

    Алексей Навальний иддао қилишича, Россия президенти Геленжик яқинида, Қора денгиз соҳилида «бутун бошли қироллик»ка эгалик қилади, унинг майдони «Монакодек 39 та князлик ҳудудига тенг».

    Кейинроқ Россия президенти Владимир Путин Коррупцияга қарши кураш фонди (ККФ) суриштирувида тилга олинган Гелинжикдаги қасрга на у, на унинг қариндошлари эгалик қилишини билдирди. «У ерда менинг мулким сифатида кўрсатилган нарсаларнинг ҳеч бири на менга, на менинг яқин қариндошларимга тегишли эмас ва ҳеч қачон тегишли бўлмаган. Ҳеч қачон», — деганди Владимир Путин.

    16.04.2021, 09:25   Изоҳ (0)   42482
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий қилди

    16.04.2021, 09:10

    Байден ва Путиннинг суҳбатидан кейин АҚШ ҳарбий кемаларининг Қора денгизга юборилишини бекор қилди

    15.04.2021, 20:50

    Байден ва Меркель Россияни Украина билан чегарадаги қўшинларини олиб кетишга чақирди

    15.04.2021, 18:35

    АҚШ давлат котиби кутилмаган ташриф билан Афғонистонга келди

    15.04.2021, 17:42

    АҚШнинг ортидан НАТО, Грузия, Болгария ҳам қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилди

    15.04.2021, 17:26

    Туркия ва Ҳиндистонда рекорд даражада кўп одам коронавирусга чалинди, Россияга ҳар қандай транспортда қайтаётган фуқаролар тест топшириши шарт, Қозоғистонда неча к...

    15.04.2021, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.