Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Рубцовск шаҳрида пулсиз кўчада қолган Ўзбекистон фуқаролари Новосибирск шаҳрига олиб келинди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Маълум қилинишича, улар вақтинча хостел ва иссиқ овқат билан таъминланган.

«Ватандошларимизни қийин аҳволга тушиб қолиш сабабларига ойдинлик киритиш ва ёрдам бериш мақсадида мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари фуқаролар билан суҳбатлашди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, вужудга келган муаммолар ечими, шу билан бирга, фуқароларга амалий ёрдам бериш ишлари Бош консулхона назоратига олинган.

Аввалроқ «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати биносида бўлиб ўтган Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлисида чет элда бошпанасиз қолган ўзбекистонлик мигрантларга молиявий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонда ишсизлар сони 2 миллионга яқинлашгани маълум қилинган ва 27 минг нафар ишсизга 20 миллиард сўмга яқин нафақа тўлаб берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова