«Челси» Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб баҳси доирасида кечган «Порту»га қарши ўйинда ютқазиб қўйди (0:1).
Учрашув давомида лондонликлар ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишичга нисбатан «Порту» футболчилари томонидан 11 марта ўйин қоидаси бузилди. Бу мусобақа рекордининг такрорланиши бўлди.
Бунга қадар рекорд «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига тегишли эди. 2010/11 йилги мавсумда каталонларнинг «Реал»га қарши ўйинида Мессига нисбатан 11 та фол ишлатилганди.
Қайд этиш жоиз, Пулишич бу учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Америкалик футболчи жорий мавсум лондонликлар сафида 32 та ўйин ўтказиб, бешта гол ва иккита голли узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)