ПСЖ Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб баҳси доирасида 13 апрель куни «Бавария»ни қабул қилди. Парижликлар ушбу ўйинда мағлубиятга учради, бироқ икки баҳс натижасига кўра (3:2, 0:1) кейинги босқичга чиқди.
Бу жамоалар Чемпионлар Лигаси 2019/20 йилги мавсуми финалида ўзаро тўқнаш келган ва унда мюнхенликлар ғалаба қозонганди (1:0).
УЕФА матбуот хизматининг маълум қилишича, ЕЧЛ тарихида илк бор амалдаги чемпион ўтган мавсум финалида мағлуб этган жамоасига плей-оффда ютқазиб қўйди. Бунақаси мусобақа тарихида ҳали кузатилмаганди.
ПСЖ ярим финалда «Манчестер Сити» — «Боруссия Д» жуфтлиги ғолиби билан куч синашади. Биринчи ўйинда «шаҳарликлар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)