Xiaomi’нинг Twitter ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида янги Xiaomi Mi 11i смартфонининг турли камералари ёрдамида олинган қизиқарли суратлар эълон қилинди, деб хабар беради IXBT.
Суратлар жамланмаси қурилманинг турли камералари томонидан олинган бўлиб, смартфон етарли даражада ёритилмаган жойларда ҳам ажойиб суратларни тақдим эта олишига исбот бўла олади.
Xiaomi Mi 11i модели Redmi K40 Pro+’нинг Европа бозори учун номи ўзгартирилган версияси ҳисобланади. Смартфонга бир кристалли Qualcomm Snapdragon 888 процессори, 120 герци янгиланиш частотасига эга 6,67 дюймли Samsung AMOLED E4 дисплейи ўрнатилган.
Асосий камералари 108, 8 ва 5 мегапикселли датчиклар билан жиҳозланган. Аккумулятор сиғими 4520 мА/соат бўлиб, 33 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга. Смартфон Android 11 бошқарувидаги MIUI 12.5 операцион тизимида ишлайди ва Wi-Fi 6E, NFC, стереофоник овоз кучайтиргич билан жиҳозланган ва IP53 ҳимоясига эга.
Европада Мi 11i’нинг 8 гигабайт тезкор ва 128 гигабайт ички хотирага эга базавий версияси 650 евродан сотилмоқда.
Изоҳ (0)