«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамосда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда мадридликлар матбуот хизмати маълум қилди.
Испаниялик футболчининг коронавирусга топширган тести ижобий хулоса берган. Футболчи қай ҳолатда экани очиқланмаган.
Рамос жароҳати сабаб тикланиш жараёнини бошдан кечираётганди. Шу тариқа футболчи жароҳатидан фориғ бўлган тақдирда ҳам яқин орада жамоасига ёрдам бера олмайди.
Рамос Ла Лига 30-тури доирасида кечган «Барселона»га қарши 10 апрель кунги ўйинни стадиондан томоша қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоанинг бошқа бир марказий ҳимоячиси Рафаэл Варанда коронавирус аниқланганди.
Рамос Ла Лига 2020/21 йилги мавсумида 15 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)