Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Саккокий кўчасида Cobalt билан тўқнашган «Запорожец» ёниб кетди.
ЙҲХББ маълумотларига кўра, воқеа 11 апрель куни соат 17:35 ларда содир бўлган. 2000 йилда туғилган ҳайдовчи А.П. бошқарувидаги «ЗАЗ-968М» («Запорожец») ва 1977 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. бошқарувидаги Cobalt автомобиллари тўқнашган. Зарб оқибатида «Запорожец»нинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.
Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда тўхтаб турган Lacetti ёниб кетгани, Қаршида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Isuzu’га урилган Nexia-2 ёниб кетгани, Наманганда қисқа туташув сабаб Nexia-2 ёниб кетгани, Тошкентда бир-бири билан тўқнашган Nexia ва Spark’да ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)