8 апрель куни соат 14:55 ларда Наманганда Spark автомобилининг ағдарилиб кетиши оқибатида бир нафар йўловчи вафот этди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Наманган—Чортоқ йўлининг 36-километрида Spark русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотган. Оқибатда автомобиль йўлнинг ўнг четига чиқиб, ағдарилиб кетган.
Автомашинада бўлган 21 ёшли йўловчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Шунингдек, машина ҳайдовчиси ҳамда яна икки нафар йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Яккасаройда Lacetti, Damas ҳамда Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Сурхондарёда Cobalt ва Spark тўқнашуви оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани ва ҳайдовчилардан бири 8 йилга қамалгани, Жиззахда юк машинаси ва 2 автомобиль иштирокидаги ЙТҲ оқибатда 1 киши вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)