«Реал» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лукас Васкес Ла Лига 30-тури доирасида кечган «Барселона»га қарши ўйинда (2:1) жароҳат олди.
Футболчи каталонлар ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс билан бўлган тўқнашувдан кейин ўйинни давом эттира олмади ва 43-дақиқада захирага олинди.
«Реал» матбуот хизматининг хабар қилишича, Васкеснинг тизза пайларида ёрилиш юзага келган. Клуб тикланиш муддати қанча вақт олишини маълум қилмаган.
Marca’нинг ёзишича, Лукас аниқ 2020/21 йилги мавсум охиригача майдонга туша олмайди.
Васкеснинг асосий амплуаси ўнг қанот вингери ҳисобланади, аммо футболчи Дани Карвахалнинг жароҳати сабаб ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилаётганди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Карвахаль, Серхио Рамос ва Эден Азар жароҳат туфайли «Реал»га ёрдам бера олмаяпти. Шунингдек, Рафаэл Варан коронавирус сабаб сафдан чиққан.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)