• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Оуэн, Ибрагимович, Пепе. «Эль-Класико»ларда гол урган, бироқ мухлислар ёдидан кўтарилган 10 футболчи

    Лионель Месси, Рауль, Луис Суарес, Серхио Рамос, Неймар, Криштиану Роналду, Хави, Карим Бензема, Луиш Фигу, Роберто Карлос, Роналду, Ривалдо ва Роналдиньо... Сайёрадаги энг улкан учрашув ҳисобланган «Эль-Класико»да гол урган футбол юлдузлари рўйхатини яна узоқ давом эттириш мумкин.

    Фото: Getty Images

    Ҳатто жамоаларнинг ҳозирги мураббийлари Рональд Куман ва Зинедин Зидан ҳам класиколарда гол урган. Зидан бу ишни уч марта қилган бўлса, Куман «Реал» дарвозасига бешта гол урган.

    Шундай бўлса-да, «Эль-Класико»ларда гол урган, бироқ мухлислар ёдидан кўтарилиб кетган номлар талайгина. Бунга сабаб уларнинг айримлари машҳур тўпурар эмас, баъзилари эса бошқа клубда ўзини кўрсата олган. Қуйида XXI асрда класиколарда гол урган, бироқ кўпчиликнинг ёдидан чиқиб улгурган футболчилар ҳақида сўз юритамиз.

    Николя Анелка («Реал Мадрид»)

    Класикодаги голи: 2000 йил

    Анелка исмини эшитганда кўпчилик унинг АПЛ клублари бўйлаб қилган «саёҳати»ни эслайди. Аксарият мухлислар унинг класикода гол ургани, тугул «Реал» сафида ҳаракат қилганини ҳам билмайди. Бироқ франциялик футболчи асрнинг илк «Эль-Класико»сида ўз номини таблога ёздириб қўя олган, ўшанда Мадрид шаҳри жамоаси ўз уйида «Барселона»ни 3:0 ҳисобида енгганди.

    Жованни ван Бронкхорст («Барселона»)

    Класикодаги голи: 2004 йил

    Ван Бронкхорст «Арсенал»дан «Барселона»га йўл олган, бироқ у Марк Овермарс ёки Эммануэль Петидан фарқли ўлароқ каталонлар сафида муваффақиятга эришган. Франк Райкаард қўл остида ва Роналдиньо етакчилигида «уйғонаётган» «Барселона» Мадриддаги 2:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз уйида азалий рақибини 3:0 ҳисобида таслим этади. Жованни эса ушбу голларнинг иккинчисига муаллифлик қилади.

    Майкл Оуэн ва Жованни ван Бронкхорст

    Майкл Оуэн ва Жованни ван Бронкхорст
    Фото: Getty Images

    Майкл Оуэн («Реал Мадрид»)

    Класикодаги голи: 2005 йил

    «Реал» 2004/05 йилги мавсумнинг дастлабки қисмида «Барселона»дан 0:3 ҳисобидаги қақшатқич мағлубиятни қабул қилиб олади. Бироқ иккинчи даврада мадридликлар 4:2 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритади. «Мадрид»нинг тўртинчи голига эса жамоа тарихидаги энг ёмон трансферлардан бири дея таърифланадиган Оуэн муаллиф бўлади.

    Фото: Getty Images

    Рууд ван Нистелрой («Реал Мадрид»)

    Класикодаги голлари: 2007, 2008

    Лионель Месси 2007 йилги класикода ҳет-трик қайд этган ҳолда ўзини бутун оламга кўз-кўз қилади. Аммо бу ўйин якунда 3:3 ҳисоби билан тугайди ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ форварди бу баҳсда дублга муаллиф бўлади. Нидерландиялик футболчи Мадридда у қадар узоқ муддат ҳаракат қилмаган бўлса-да, юқори самарадорлик кўрсатган: у уч ярим мавсум давомида «Реал» сафида 96 ўйин ўтказиб, 64 та гол муаллифига айланди ва уларнинг учтаси «Эль-Класико»да киритилди.

    Златан Ибрагимович («Барселона»)

    Класикодаги голи: 2009 йил

    Златан А Серия, Лига 1 ва MLS афсонаси ҳисобланади. Бироқ унинг Ла Лигадаги фаолияти у қадар муваффақиятли кечмаган. Бироқ швециялик юлдуз ўз номини «Эль-Класико» тарихига гол билан ёздириб қўя олган. 2009 йилдаги класикода Златан қанотдан узатилган тўпни дарвозага жойлаган ҳолда «Камп Ноу»ни ларзага келтиради ва бу гол учрашувда ягоналигини сақлаб қолади.

    Арен Роббен («Реал Мадрид»)

    Класикодаги голи: 2008 йил

    Нидерландиялик футболчининг «Реал» сафидаги ҳаракатлари кўпчилик учун эсда қоларли бўлган. Бироқ ҳамма ҳам унинг класикодаги голини эслай олмаса керак. 2007/08 йилги мавсум чемпионлигини қўлга киритишда Роббен «Реал»га жуда катта ёрдам беради. Ўша мавсумнинг иккинчи даврасида жамоа каталонларни 4:1 ҳисобида таслим этади. Голлардан бирига Арен муаллифлик қилади.

    Фото: Getty Images

    Францэск Фабрегас («Барселона»)

    Класикодаги голи: 2011, 2013

    Премьер Лигада ҳақиқий динамит ҳисобланган Фабрегас Ла Лига келиб «бенгал учқуни»га айланиб қолганди. Гарчи «Барселона»да унинг Испания терма жамоасидаги кўплаб сафдошлари ҳаракат қилса ҳам, Сескнинг ўзи ҳеч «кўк-анорранглилар»га киришиб кета олмади. Бироқ у икки бор «Эль-Класико»да гол урди, иккаласи ҳам «Сантьяго Бернадеу»да юз берди!

    Алексис Санчес («Барселона»)

    Класикодаги голлари: 2011, 2012, 2013

    Сўнгги йилларнинг энг омадсиз ўйинчиларидан бири бўлиб турган Алексис Санчес каталонлар жамоасидаги муваффақиятларини ҳеч қаерда такрорлай олмади. Каталонлар ҳужум чизиғининг ажралмас бўлакларидан бири бўлган чилилик футболчи қаторасига уч йил класиколарда гол урган.

    Фото: Getty Images

    Сами Хедира («Реал Мадрид»)

    Класикодаги голи: 2012 йил

    2011/12 йилги мавсумнинг иккинчи даврасидаги ўйин «Реал»га пешқадамликни мустаҳкамлаш учун жуда муҳим эди. Хедира учрашув аввалида Карлес Пуйолнинг эҳтиёткорсизлигидан унумли фойдаланиб ҳисобни очади. Кейинчалик юқорида тилга олинган Алексис Санчес мувозанатни тиклайди. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай Роналду тўп киритган ҳолда «Камп Ноу»ни тинчланишга чақирган ўша машҳур услубда гол нишонлашини амалга оширади.

    Пепе («Реал Мадрид»)

    Класикодаги голи: 2014 йил

    Барча португалиялик ҳимоячини «Барселона» ҳужумчиларининг кушандаси сифатда яхши билади. Бироқ Пепе «Эль-Класико»ларда нафақат бузувчи вазифасини ўтаган, балки чиройли голга ҳам муаллифлик қилган.

    10 апрель тунида бизни яна бир «Эль-Класико» кутмоқда. Балки, бу ўйинда ҳам янги номлар қарама-қаршилик тарихида ўз номини қолдирар…

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    10.04.2021, 22:25   Изоҳ (0)   20049
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АПЛ. «Ливерпуль» Салоҳ ва Александр-Арнольднинг голлари эвазига иродали ғалабага эришди

    10.04.2021, 21:28

    Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

    10.04.2021, 21:20

    Суперлига. Марко Станоевич Игнатий Нестеровни икки бор хафа қилган ўйинда «Насаф» сафарда «Қизилқум»дан устун келди

    10.04.2021, 21:00

    Бундеслига. «Бавария» ўз уйида очко йўқотди, «Лейпциг»да йирик ҳисобдаги ғалаба. 7 гол урилган баҳсда «Айнтрахт» «бўрилар»ни енгди

    10.04.2021, 20:48

    АПЛ. «Манчестер Сити» сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб мағлубиятга учради

    10.04.2021, 18:39

    «Ювентус» Пауло Дибалани ПСЖ ҳужумчисига алмаштирмоқчи

    10.04.2021, 17:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дўстлик” пости орқали юклар электрон навбат билан ўтказилади

    Дунё | 24 июн, 10:21

    Месси “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида дастлабки 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 24 июн, 10:20

    Ўзбекистонда сунъий равишда нархни ошириб, кейин арзонлаштириб кўрсатиш ман этилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 10:02

    Германия ва Италия АҚШдаги олтин захирасини қайтариб олиши мумкин

    Дунё | 24 июн, 09:47

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 24 июн, 09:39

    Лида 80 ёшда: Наталя Селезнёва қандай қилиб совет комедиясининг қироличасига айланди?

    Лайфстайл | 24 июн, 09:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.